UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0 11:40Брендан Рожерс: "Спортда битта жамоа фаворит бўлиши мумкин, лекин бу ҳар доим ҳам натижани кафолатламайди" 0 11:09WTA рейтинги янгиланди. Етти теннис маликамиздан олти нафари кўтарилди 0 10:38UFC собиқ чемпиони Пенья RAF лигасида дебют қилади + ПОСТЕР 0 10:07Майкл Пейж: "Мен ўзимдан кишанларни ечиб ташладим" 0 09:36Ислом Исмоилов кечаги учрашувдан сўнг нималар деди? 0

30 мар 15:54
Янгиликлар

Велоспорт

Велоспортчиларимиз Осиё чемпионатларидаги энг яхши натижаларини қайд этишди

Теглар :  Велоспорт
24-29 март кунлари Тожикистон пойтахтида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича қитъа биринчилиги ўз якунига етди.

Унда қатнашган жамоамиз ўз тарихидаги энг яхши натижани кўрсатди.

Мусобақанинг илк кунидаёқ аёллар ўртасидаги жамоавий пойга дастурида олтин медални қўлга киритган делегациямиз турнир давомида жами 5 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини жамғарди. Қайд этиш жоиз, жамоамиз Осиё чемпионатлари тарихида бу каби муваффақиятли иштирок этмаган эди. Бундай натижа, шубҳасиз, давлатимизнинг барча спорт турлари қатори велоспорт ривожига кўрсатаётган улкан эътибори орқали қўлга киритилмоқда. Айниқса, ташкил этилган профессионал клублар ва уларнинг хорижий мамлакатларда йиғин ўтказгани ушбу қитъа чемпионатида спортчиларимизнинг юқори натижа қайд этиши йўлида муҳим аҳамият касб этди.

Қуйида Осиё чемпионати қаҳрамонлари ва улар шоҳсупага кўтарилган йўналишларни эслаб ўтамиз:

Олтин медаль:
1. Аёллар ўртасида жамоавий пойга (Янина Кускова, Маргарита Мисюрина, Шаҳноза Абдуллаева, Анна Куликова)
2. Анна Кускова, U-20 тоифасидаги индивидуал пойга
3. Янина Кускова, U-23 тоифасидаги индивидуал пойга
4. София Каримова, U-20 тоифасида гуруҳ пойгаси
5. Самандар Султонов, U-20 тоифасида гуруҳ пойгаси

Кумуш медаль:
1. Алексей Фомовский, U-23 тоифасида индивидуал пойга

Бронза медаль:
1. Муроджон Холмуродов, катталар ўртасида индивидуал пойга
2. Янина Кускова, U-23 тоифасида гуруҳ пойгаси

Бу йилги Осиё чемпионатида қитъамизнинг 23 та давлати иштирок этди. Терма жамоамиз ушбу натижа билан умумжамоа ҳисобида Қозоғистондан сўнг иккинчи ўринни қўлга киритди. Энди велоспортчиларимиз июнь ойида Ҳиндистонда ўтадиган трек бўйича Осиё чемпионатига ҳозирлик кўради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг