18 май 11:16
Янгиликлар
Теннис
Виктория Азаренко Римни тарк этди
Сайёрамизнинг 51-ракеткаси Виктория Азаренко Рим турниридаги иштирокини якунлади.
Беларуслик теннисчи чорак финал учрашувида чехиялик Каролина Плишковага қарши кортга чиқди. Дунёнинг еттинчи ракеткаси бўлган Каролина ушбу баҳсда Азаренкодан устун келди.
Икки соату 26 дақиқа давом этган учрашувнинг биринчи сетини 6/7(5) ҳисобида бой берган Плишкова кейинги икки сетда 6/2, 6/2 ҳисобида зафар қучди. Икки теннисчининг ўзаро учрашувлар ҳисоби эса тенглашди - 4:4.
Ҳавола :
Манба : gotennis.ru
Фикрлар