UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

27 сен 12:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

Волкановски Махачев - Маддалена жангига тахмин билдирди

UFC чемпиони Александр Волкановски ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпион ҳамюрти Жек Делла Маддаленанинг Ислам Махачевга қарши жангидан кутаётганларини айтди.

Волк Маддаленанинг енгил вазндаги камарини вакант қолдириб ярим ўрта вазн тоифасига ўтган Исламнинг дебютини барбод қила олишига ишонмоқда.

"Жекни камситиб бўлмайди. У ҳақиқий ярим ўрта вазн тоифасидаги жангчи, Белал эса грепплер. Қаранг, у буни қандай уддалади. "Стойка"даги жангларда у ҳақиқий маҳлуқ. Ишончим комил, ўша жангдан кейин унинг тейкдаунларга қарши курашиш ва ҳимояланишга бўлган ишончи мутлақо янги босқичга кўтарилди.

Даҳшатли жанг кутяпман. Жек бўлажак жанг олдидан мен билан машғулот ўтказишига умид қиляпман. Албатта, нимадир ташкил қиламиз. Делла - бу қурол. Биламан, Ислам бу жангни енгил қабул қилмаяпти ва бу билан тўғри қилмоқда", - деди австралиялик Submission радиосига берган интервьюсида.

Куни кеча Делла Маддалена россиялик рақибини муддатидан олдин мағлубиятга учратиш ниятида эканини айтганди. Махачев билан икки марта октагонни бўлишган Волкановски ҳам бундай сценарийни истисно қилмаяпти.

"Жекнинг бокси ва прессинги ақл бовар қилмас даражада. У аниқ муддатидан олдин ғалаба қозониши мумкин. Ислам - зўр жангчи. Унинг ярим ўрта вазнга ўтиши дивизиондаги кўпчилик учун даҳшатли туш бўлди. Лекин фикримча, Маддалена кўпчилик ишонмаётган ишни амалга ошира олади", - дея қўшимча қилди ташкилотнинг ярим енгил вазн тоифасидаги амалдаги чемпиони.

Эслатиб ўтамиз, ярим ўрта вазн чемпионлиги учун Жек Делла Маддалена ва Ислам Махачев ўртасидаги жанг 15 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ташкил этиладиган UFC 322 турнири доирасида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг