UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17Нигериялик футболчи "Пахтакор"га ўтишга яқин 0 11:56Дана Уайт 2025 йилда ташкил этмоқчи бўлган жанглардан бири ҳақида гапирди 0 11:35"UFC топ жангчиси эркин кураш бўйича Олимпиада чемпионига ютқазади" - Садуллаев 0 11:14Хабиб Нурмагомедов Дастин Порьега маслаҳат берди 0 10:53Ямалнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди 0 10:32WBA раҳбари Иноуэга Гудмандан кейин Аҳмадалиев билан жанг қилишини буюрди 0 10:11Пара камондан ўқ отиш бўйича мусобақа ўтказилди 0 09:50Вадим Немков - Кори Андерсон трилогияси бекор қилинди! 0 09:29УЕФА Суперкубоги учун ўйин қачон ва қаерда ўтказилиши маълум 0 09:08Нукусда "Универсиада – 2024" ғолиблари тақдирланди 0 08:47Ислам Махачевнинг ММАдаги фаолияти қачон якунланиши айтилди 0 08:26Ўзбекистонлик функционер Халқаро қиличбозлик федерацияси Бош котибига айланди 0 08:05А Серия. "Интер" меҳмонда "Лацио" дарвозасига жавобсиз 6 та гол урди 0 07:44Хабиб Нурмагомедов: "Мераб чемпионликни кўтара олмади" 0 07:23"Дэвис Кубоги". Ўзбекистон терма жамоасининг Босния ва Герцеговинага қарши ўйини саналари маълум 0

17 дек 10:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBA раҳбари Иноуэга Гудмандан кейин Аҳмадалиев билан жанг қилишини буюрди

Биринчи ярименгил вазн тоифасида вақтинчалик WBA чемпионлик камарини қўлга киритган Муроджон Аҳмадалиев кейинги жангидаёқ ўз орзусини амалга ошириши мумкин.

Чарм қўлқоп устамиз ва унинг жамоаси WBA раҳбариятидан ушбу вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэга қарши жанг беришларини талаб қилмоқда. 

"Биз барча камарлар учун жанг ўтказишни истаймиз. WBA бунинг учун ўз томонидан барча зарурий чораларни қўллашини сўраймиз. Тушунамиз, ташкилот Иноуэнинг машҳурлигидан келиб чиқиб, унинг камарларини олиб қўйгиси келмаяпти. Лекин истак сабаб қоидаларга қарши бормаслик керак", — деди Муроджоннинг менежери Вадим Корнилов BoxingScene нашрига берган интервьюсида. 

WBA ташкилоти президенти Хильберто Мендосанинг хабар беришича, WBA Иноуэ 24 январь куни австралиялик Сэм Гудманга қарши жангини ўтказиб олганидан кейин мажбурий равишда Муроджон Аҳмадалиевдан чемпионлик камарларини ҳимоя қилади.  

"Иноуэ ва унинг жамоасида Гудманга қарши жангдан кейин якуний қарор қабул қилиш учун 10 кун муҳлат бўлади. Шу муддат ичида Наоянинг жамоаси Аҳмадалиевнинг жамоаси билан ўзаро жанг бўйича келишиб олишлари лозим", — деди Мендоса. 

Аҳмадалиевнинг юристи, яъни ҳуқуқшунос-адвокати Пэт Инглиш боксчимиз номидан WBA ташклотига мактуб жўнатди. 

"Бизга ваъда беришганди, лекин бу ўз вақтида бажарилмади. Жанг белгилаш бўйича резоляция бор эди. Биз ҳурмат билан, лекин қатъи равишда WBA`дан имкон қадар тезроқ Иноуэга қарши жангни белгилашларини талаб қиламиз. Биз Наоянинг Гудмандан кейин яна бир ихтиёрий ҳимоя жанги ўтказишига мутлақо қаршимиз. Японияликнинг ҳимоя жанги фурсати аллақачон келган ва у мажбуриятларни бажариши шарт", — дейилади Инглиш ёзган мактубда. 

Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев 14 декабрь куни тунда Монте-Карлода ташкил этилган проф бокс оқшомида мексикалик Рикардо Эспинозани 3-раунддаёқ нокаутга учратиб, вақтинчалик WBA чемпионига айланган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг