UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0

03 авг 12:43
Янгиликлар

Бокс/ММА, Бокс рейтинги

WBA рейтинги янгиланди: икки боксчимиз ўз вазнида етакчи, Абдуллаев илк бор рейтингга кирди

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) июль ойи якунларига кўра, профессионал боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Рейтингдан 9 нафар боксчимиз ўрин олган. Юртдошларимиздан Бектемир Мелиқўзиев ва Муҳаммад Шехов ўз вазнида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Руслан Абдуллаев эса илк бор рейтингга киритилди. 

Боксчиларимизнинг WBA рейтингидаги ўрни:

Ҳасанбой Дўсматов (минимал вазн) - 6-ўринда қолди (чемпион - Рафаэль Рикардо);

Муҳаммад Шехов (биринчи ярим енгил вазн) - 1-ўринда қолди (чемпион - Наоя Иноуэ);

Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн) - 3-ўринда қолди (чемпион - Наоя Иноуэ);

Отабек Холматов (ярим енгил вазн) - 8-ўринда қолди (чемпион - Брендон Фигуэро);

Сирочбек Исмоилов (енгил вазн) - 13-ўринда қолди (чемпион - вакант);

Руслан Абдуллаев (биринчи яримўрта вазн) - илк бор рейтингда ва 13-ўринга жойлашди (чемпион Гари Рассел)

Шаҳрам Ғиёсов (ярим ўрта вазн) - 8-ўринда қолди (чемпион - Роландо Ромеро);

Исроил Мадримов (супер ярим ўрта вазн) - 7-ўринда қолди (чемпион - Жарон Эннис);

Бектемир Мелиқўзиев (супер ўрта вазн) - 1-ўринда қолди (чемпион - Жейми Мунгия).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг