UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0 10:28Халқаро велоспорт федерацияси президенти Давид Лаппартьян Тошкентга келди 0 09:50Хамзат Чимаев: «Уларнинг барчасини синдирмагунимча кетмайман» 0 09:05Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади 0 08:34Дёрн UFC 338 турнирида чемпионлик камарини ҳимоя қилади 0 08:03Жавоҳир Синдаров: "Баъзи нарсалар устида ишлашим керак" 0 07:32Қозоғистон спортни молиялаштириш қоидаларини ўзгартиряпти: спортчи ва мураббийлар учун нималар ўзгаради? 0 07:01Sofascore. Ўзбекистон U17 терма жамоаси аъзолари кечаги ҳаракатлари учун неча баҳо олди? 0 19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0

11 дек 10:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBC рейтинги. 8 нафар ўзбек боксчиси қандай ўринда?

Теглар :  РейтингWBC
Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC) декабрь ойи учун боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

WBC бошқа ташкилотлардан фарқли равишда кучли 15 боксчини эмас, 40 нафар чарм қўлқоп устаси рейтингини эълон қилади. 

9 декабрь куни эълон қилинган рейтингдан 8 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган. 

Биринчи ўта енгил вазн тоифасида (-48,9) Ҳасанбой Дўсматов аввалги ойдаги каби 33-поғонада қайд этилган.

Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,50 кг) икки  вакилимиз WBC рейтингида ТОП-40дан жой олган. Шоҳжаҳон Эргашев WBC рейтингида 23-поғонадан жой олган. Яна бир чарм қўлқоп устамиз Анвар Туропов эса 39-ўринга жойлашган. 

Яримўрта вазн тоифасида (-66,67 кг) Қудратилло Абдуқаҳҳоров 8-поғонани банд этган. 

Биринчи ўрта вазн тоифасида (-69,8 кг) Исроил Мадримов янгилаган рейтингнинг 21-поғонасида турибди. Ушбу вазнда WBC Youth камарини қўлга киритган Равшан Маҳаммаджонов аввалги ойдаги каби 40-ўринда қолган.

Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги Азизбек Абдуғофуров (-76,2 кг) олтинчи ўринда қолган. Эслатиб ўтамиз, Азизбек айни пайтда WBC Silver камари соҳиби ҳисобланади. Мазкур вазнда шунингдек WBA Americas камари соҳиби Бектемир Мелиқўзиев аввалги ойдагидек 30-ўринда қайд этилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
12 дек 18:47:29
Fcchelsea
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг