UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14Жошуанинг менежери жангни ташкил этиш кечикаётгани учун Яқин Шарқ ташкилотчиларини айблади 0 12:47Марадона "Худонинг қўли" билан гол урган тўп аукционда дахшатли суммага сотилди 0 12:20Уч спортчимиз Kazakhstan Junior Golf Invitational 2026 турнирида ғолиб ва совриндор бўлди 0 11:56Мераб Двалишвили ММА тарихидаги энг буюк жангчини айтди 0 11:29Макс Холлоуэй Ислам Махачевга қарши чемпионлик жанги учун тайёр! 0 11:01Мареска "Сити"нинг 18 йиллик рекордини янгилади 0 10:37Нурмагомедов UFC`даги икки асосий мақсадини маълум қилди 0 10:13Бугун Полина Кудерметова US Open 2026 турниридаги иштирокини бошлайди 0 09:44Расман! Рақамланган UFC 334 ва UFC 335 турнирлари тасдиқланди 0 09:18Ҳусанов "Борнмут"га қарши ўйинда неча баллга лойиқ кўрилди? 0 08:52UFC Fight Night 285 турнири жангчиларининг гонорарлари маълум - энг кўпи "Рицар"да! 0 08:28PFL турнирининг барча натижалари: "Киборг" Виейрага қарши, Рабаданов Ридерни нокаутга учратди 0 08:04Ўзбекистон — аралаш жамоавий баҳсларда Жаҳон чемпионати совриндори! 0 07:37Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"ни тор-мор этди 0 07:11Monterrey Open. "Ўзбекча финал"да бироз кутилмаган натижа қайд этилди 0

15 мар 11:54
Янгиликлар

Шахмат

“Women’s Chess Championship 2025”. Афруза Олимпиада ва жаҳон чемпиони билан муросага келди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Самарқандда нуфузли “Women’s Chess Championship 2025” халқаро шахмат турнири давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу халқаро турнирда дунёнинг 14 давлатидан 150 нафарга яқин аёл шахматчи бош соврин учун баҳслар олиб боряпти. Турнир икки - А ва В гуруҳларида ўтказилмоқда. Кучлилар жам бўлган А гуруҳида рейтинги 1800 дан юқори бўлган шахматчилар дона суряпти. 

“Women’s Chess Championship 2025” турнири 9 турдан иборат бўлиб, швейцарча тизимда ўтказилмоқда. Унда Умида Омонова, Барчиной Шокиржонова, Афруза Ҳамдамова, Нодира Нодиржонова, Нилуфар Якуббоева сингари ўзбекистонлик шахматчилар ҳам ўз имкониятларини синаб кўришяпти. 

Кеча халқаро мусобақада 6-тур учрашувлари ўтказилди. Шахматчи қизларимиз орасида энг яхши натижа қайд этиб турган Афруза Ҳамдамова оқ доналарда россиялик гроссмейстер, Олимпиада ва жаҳон чемпиони Ольга Гирья билан дуранг ўйнади. Ҳар икки шахматчи ҳисобидаги очколар 4,5 тага етди. Польшалик гроссмейстер Алися Сливичка энг яқин таъқибчиси эронлик гроссмейстер Мелика Моҳаммадини мағлуб этиб, 5,5 очко билан якка пешқадамга айланиб олди. 

FIDE байроғи остида ўйнаётган россиялик Анна Шухман ватандоши Анастасия Боднарукни енгди ва 5 очко билан иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Кучли учликка 4,5 очкога эга россиялик Полина Шувалова якун ясаган. Айнан 4,5 очко тўплаган Мелика Моҳаммади, россияликлар Ольга Гиря, Лейла Гарифуллина ҳамда ҳамюртимиз Афруза Ҳамдамова кейинги ўринларни банд этишган. 

Олти имкониятдан 4 очко жамғарган Умида Омонова қўшимча кўрсаткичларга кўра 11, Нилуфар Якуббоева 12-ўриндан жой олган. Мафтуна Бобомуродова 3,5 очко тўплаганлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга ва у 14-поғонани эгаллаб турибди. Гулдона Каримова, Маржона Маликова ва Нодира Нодиржонова ҳисобида ҳам 3,5 тадан очко бор. 

Бугун “Women’s Chess Championship 2025” турнирида дам олиш учун куни. Эртага ўтказиладиган 7-турда Афруза Ҳамдамова қора доналарда Полина Шуваловага қарши баҳс олиб боради. Умида Омонова сингапурлик Гун Цяньюнь, Нилуфар Якуббоева россиялик Яна Жапова, Гулдона Каримова ҳиндистонлик Гупта Шубҳи, Маржона Маликова россиялик Алена Волчковага қарши дона суради. Шахматчиларимизнинг бари қора доналарда ҳаракат қилишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг