UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39U-23 Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича таркибларимиз маълум 0 18:05Камилла Раҳимова Wuhan Open`да Australian Open чемпионини мағлуб этди 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев энди бошқа бир ўзбекни жангга чақирди 0 16:50"Манчестер Сити" катта жарима эвазига АПЛдан четлатилиш ва совринлардан маҳрум бўлишдан қутулиши мумкин эди 0 16:22"Жошуани боплаб дўппослайман, кейин Усикдан ўчимни оламан". Фьюри боксдан кетиш олдидан режалари ҳақида гапирди 0 15:40"Бундан хурсанд бўламан". Дмитрий Бивол Бетербиев билан трилогияни кутаётганини айтди 0 15:13Магомед Анкалаев UFC унга қандай ҳолатда чемпионлик камари учун жанг беришини айтди 0 14:30"Энди Месси бизники" - "Интер Майами" мураббийи 0 13:46Масвидаль UFC ташкил қилиши мумкин бўлган "энг шов-шувли жанг" қайси эканлигини айтди 0 13:14Расман! Лаша Гуджеджиани билан тўрт йиллик шартнома имзоланди 0 12:39"У 40 ёшдан ошган, аммо мени жангга чорлаяпти. Унга ҳурматим баланд" - Бенавидес Бетербиев ҳақида гапирди 0 12:12Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times 0 11:45Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас 0 11:16Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабоевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз! 0 10:45Фьюри – Жошуа жанги учун чипталар бир соат ичида сотилиб кетди 0

13 мар 13:10
Янгиликлар

Шахмат

“Women’s Chess Championship 2025”. Шахматчи қизларимиз етакчилар сафида + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Самарқандда нуфузли “Women’s Chess Championship 2025” халқаро шахмат турнири давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу халқаро турнирда дунёнинг 14 давлатидан 150 нафарга яқин аёл шахматчи бош соврин учун баҳсларга киришган. Турнир икки - А ва В гуруҳларида ўтказилмоқда. Кучлилар жам бўлган А гуруҳида рейтинги 1800 дан юқори бўлган шахматчилар дона суряпти. 

“Women’s Chess Championship 2025” турнири 9 турдан иборат бўлиб, швейцарча тизимда ўтказилмоқда. Унда Умида Омонова, Барчиной Шокиржонова, Афруза Ҳамдамова, Нодира Нодиржонова, Нилуфар Якуббоева сингари ўзбекистонлик шахматчилар ҳам баҳсларга киришган. 

Кеча халқаро мусобақада 4-тур учрашувлари ўтказилди. Уч имкониятдан 2,5 очко жамғарган Гулдона Каримова (2160) оқ доналарда рейтингда ўзидан анча юқорида турган сингапурлик аёл гроссмейстер Гун Цяньюнь (2272) билан дуранг ўйнади. Афруза Ҳамдамова ўзбек дербисида Мафтуна Бобомуродовани таслим этди. Нилуфар Якуббоева эса FIDE байроғи остида қатнашаётган россиялик Алёна Волчковадан устун келди. Умида Омонова қозоғистонлик Зейнеп Султанбек билан муросага келди. Нодира Нодиржонова рейтинги ўзидан баланд ҳиндистонлик Нандҳидҳага имкониятни бой берди. 

Бешинчи тур олдидан турнир жадвалида польшалик аёл гроссмейстер Алиса Сливичка (2342) юз фоизлик натижа (4 очко) билан якка пешқадамлик қиляпти. Россияликлар Полина Шувалова, Ольга Гирья ва эронлик Мелика Моҳаммади 3,5 тадан очко жамғариб, кейинги ўринларни банд этишган. Гулдона Каримова 3 очко тўплаганлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга ва у 5-поғонадан жой олган. Уч очкога эга Афруза Ҳамдамова 9, Нилуфар Якуббоева 12-ўринни эгаллаб турибди. Маржона Маликова ва Умида Омонова ҳисобида 2,5 тадан очко бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг