UZ

Сўнгги янгиликлар

17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0

21 фев 08:46
Янгиликлар

Шахмат

WR Chess Masters. Бугун Абдусатторов 5-тур учрашувини ўтказади

Шу кунларда Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли WR Chess Masters турнири ўтказилмоқда.

Бугун бир кунлик дам олишдан сўнг мусобақа давом эттирилади. Гроссмейстерлар бугун 5-турда ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб оладилар. Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2734) тур доирасида германиялик Винсент Кеймер (2690)га қарши қора доналарда ўйнайди. 

Абдусатторов 4-турда ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа билан муросага келган эди. Бугунги 5-тур олдидан Нодирбек 4 имкониятдан 2 очко жамғариб, турнир жадвалида қўшимча имкониятларга кўра 6-ўринни эгаллаб турибди. Тўртинчи поғонадаги нидерландиялик Аниш Гирида ҳам 2 очко бор. АҚШ вакили Левон Аронян 3 очко билан мусобақада пешқадамлик қиляпти.  

WR Chess Masters. 5-тур 

Ян Непомнящий (Россия, 2793) - Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон, 2718)    

Андрей Есипенко (Россия, 2675) - Уэсли Со (АҚШ, 2766)    

Левон Аронян (АҚШ, 2736) - Аниш Гири (Нидерландия, 2780)    

Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2690) - Ян-Кшиштоф Дуда (Польша, 2729)

Винсент Кеймер (Германия, 2690) - Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2734)


Турнир жадвалидаги ҳолат:


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг