UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0

10 июн 12:08
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтинги. Теннис маликаларимиздан бири 33 ўрин юқорилади, иккинчиси айнан шунча поғона пастлади

Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) ҳам профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингда ҳамон беларуслик Арина Соболенко катта фарқ билан пешқадамликни давом эттирмоқда. Америкаликлар Коко Гофф иккинчи, Жессика Пегула кучли учликдаги ўринларини сақлаб қолишди. Гофф "Ролан Гаррос" чемпионлиги эвазига очколарини кўпайтириб, карвонбоши Соболенкога бирмунча яқинлашиб олди. Хитойлик Чжэн Циньвэнь икки поғорага юқорилаб, Топ-5`га кирди.   

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Влада Якшибарова 4, иккинчи ракеткамиз Нигина Абдураимова эса 33 поғонага пастлади. Ҳар икки теннис маликамиз ўтган ҳафта Тошкентда ташкил этилган турнирда қатнашиб, иккинчи даврада рақибаларига ютқазиб қўйишганди. Учинчи рақамли теннисчимиз Милана Масленкова аксинча, 33 поғонага кўтарилиб олди. Сабрина Олимжонова ва Дарья Шубина бир хилда - 9 поғонага пастлашди. Тошкент турнирида 1/2 финалга етиб келган Шубинанинг очколар кейинги ҳафта рейтинги учун қўшилади ва табиийки, у яхшигина кўтарилади.  


WTA рейтинги. 9 июнь кунги ҳолат:

1 (1) Арина Соболенко (Беларусь) - 11 553 очко

2 (2) Коко Гофф (АҚШ) - 8 083

3 (3) Жессика Пегула (АҚШ) - 6 483

4 (4) Жасмине Паолини (Италия) - 4 805

5 (7) Чжэн Циньвэнь (Хитой) - 4 668

6 (6) Мирра Андреева (Россия) - 4 636

7 (5) Ига Свёнтек (Польша) - 4 618

8 (8) Мэдисон Киз (АҚШ) - 4 484

9 (10) Паула Бадоса (Испания) - 3 684

10 (9) Эмма Наварро (АҚШ) - 3 649


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

892 (888). Влада Якшибарова – 27 

975 (942). Нигина Абдураимова – 20 (-2)  

1321 (1354). Милана Масленкова – 6 (+1)

1386 (1377). Сабрина Олимжонова – 4 

1411 (1402). Дарья Шубина – 3 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг