UZ

Сўнгги янгиликлар

15:46"Илия Топурия икки йилга "ўйиндан ташқари ҳолатда" қолиши мумкин" - UFC жангчиси 0 15:25Баҳодир Жалолов 2026 йилга катта мақсад қўйди (ВИДЕО) 0 15:04Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси! (ФОТО) 0 14:43Кристиан Медина камарининг илк ҳимояси ўз ватанида ўтказади 0 14:22Кайла Харрисон Аманда Нуньесни "оромгоҳи"га қайтаришга ваъда берди 0 14:01Дэвис кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг рақиби маълум 0 13:40Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да! (ФОТО) 0 13:19Жейк Пол номаълум муддатга четлатиш олди 0 12:58WTA рейтинги. Иккинчи ракеткамиз ўзгарди. Вице-чемпионлигини ҳимоя қила олмаган теннисчимиз 349 очко йўқотди 0 12:37Абдуллаев, Мадримов, Гэтжи ва бошқалар иштирокида ўтадиган январь ойидаги бокс ва ММА турнирлари рўйхати билан танишинг 0 12:16Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин 0 11:55Исроил Мадримов бўлажак жанги олдидан АҚШга етиб борди (ФОТО) 0 11:34Таътил тугади, олдинда масъулиятли мавсум. Дзюдочиларимиз илк хориж йиғинига йўл олишди 0 11:13Собиқ чемпион Жек Делла Маддалена кейинги жангини Шавкат Раҳмоновга қарши ўтказиш ниятида 0 10:52Sofascore. Ҳусанов кечаги ўйини учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

10 апр 14:09
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтинги. Топ-10`да битта ўзгариш, Нигина ва Севиль пастлади, Милана кўтарилди

Бугун WTA аёл теннисчиларнинг янгиланган ҳафталик рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Топ-10 рейтингида битта ўзгариш кузатилди. Чарльстон турнирида чемпион бўлган тунислик Онс Жабер 5-поғонадан 4-ўринга кўтарилиб олди. Қолган теннисчилар кучли ўнталикдаги ўз ўринларини сақлаб қолишди. Польшалик Ига Свёнтек ҳамон катта фарқ билан рейтингда пешқадамлик қиляпти.

Янгиланган ҳафталик рейтингда мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова аввалги ўрнидан 6 поғонага пастлаб, 186-ўринга жойлашди. Севиль Юлдашева эса 2 поғонага пастлади. Милана Масленкова аксинча ўтган ҳафтадаги сингари яна 1 поғонага юқорилади. 


WTA рейтинги. 10 апрель кунги ҳолат

1. (1) Ига Свёнтек (Польша) - 8975 очко

2. (2) Арина Соболенко (Беларусь) - 6891

3. (3) Жессика Пегула (АҚШ) - 5735

4. (5) Онс Жабер (Тунис) - 5031

5. (4) Каролин Гарсия (Франция) - 4990

6. (6) Кори Гофф (АҚШ) - 4346

7. (7) Елена Рибакина (Қозоғистон) - 4305

8. (8) Дарья Касаткина (Россия) - 3505

9. (9) Мария Саккари (Греция) - 3191

10. (10) Петра Квитова (Чехия) - 3162


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

186 (180). Нигина Абдураимова - 364

991 (989). Севиль Йўлдошева - 15

1272 (1273). Милана Масленкова - 4

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг