UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0

01 апр 15:14
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтинги. Топ-10`да ўзгаришлар, Нигина 10 поғона кўтарилди

Бугун WTA ташкилоти ҳам профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди.

Дунё теннис маликалари Топ-10`талигида бир нечта ўзгариш, аниқроғи ўрин алмашишлар кузатилди. Майами WTA 1000 турнири ярим финалига етиб келган грециялик Мария Саккари икки поғонага юқорилаб, 7-ўринга жойлашди. Хитойлик Чжэн Циньвэнь, чехиялик Маркета Вондроушовалар аксинча бир поғонага пастлашди. Польшалик Ига Свёнтек ҳамон катта фарқ билан рейтинг карвонбошиси бўлиб турибди. 

Янгиланган рейтингда уч нафар теннисчимизнинг иккисида пасайиш кузатилди. Фақат мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова 10 поғонага юқорилаб, 240-ўринни банд этиб турибди. Севиль Юлдашева 12, Милан Масленкова 4 поғонага пастлаган.


WTA рейтинги. 1 апрель кунги ҳолат:

1. (1) Ига Свёнтек (Польша) - 10835 очко

2. (2) Арина Соболенко (Беларусь) - 8045

3. (3) Кори Гофф (АҚШ) - 7205

4. (4) Елена Рибакина (Қозоғистон) - 5848

5. (5) Жессика Пегула (АҚШ) - 4860

6. (6) Онс Жабер (Тунис) - 4118

7. (9) Мария Саккари (Греция) - 4030

8. (7) Чжэн Циньвэнь (Хитой) - 3995

9. (8) Маркета Вондроушова (Чехия) - 3895

10. (10) Елена Остапенко (Латвия) - 3438...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

240 (250). Нигина Абдураимова – 316 (+18 очко)

1105 (1093). Севил Йўлдошева – 12

1361 (1357). Милана Масленкова – 3

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг