UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18Таэквондочи қизларимиз Тайюан турнирини 2 та бронза медали билан якунлашди 0 19:47"Милан" Леау "Галатасарой"га ўтганини эълон қилди 0 19:19Бухоро “Uzbekistan Judo Tour” ғолиб ва совриндорлари аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:53Рожер Федерер теннис шон-шуҳрат залига киритилди 0 18:36Мужибилло Турсунов Россиядаги IBA турнирида ғалабага эришди 0 18:17Мозес Итаумани рингдан замбилда олиб чиқиб кетишди (ВИДЕО) 0 17:44Ян Диоманденинг "Реал"га трансфери мадридликларга 230 миллион еврога тушади 0 17:08Бу факт: Нурсултон Рўзибоев UFC'да энг узун ғалабали сериядаги тўрт жангчидан бири! 0 16:35US Open 2026. Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева асосий тўрдаги иштирокини бошлайди 0 16:01Гусковнинг мураббийи: "Мағлубият сабабини биламан" 0 15:36"Ман Сити" "Ливерпуль" футболчисига 99 млн таклиф қилишга тайёр — Романо 0 15:03"Барча Умар Нурмагомедовни бўлажак чемпион деб ҳисобларди, нима бўлганини кўрдингизми?" - Сонг Ядонг 0 14:31"ММАга қайтиш учун энди қарилик қиламан" - Забит Магомедшарипов 0 13:57Статистикага кўра Хргович жанг тўхтатилган вақтда Итаумага ютқазаётганди 0 13:30Лео Месси тарихда иккинчи ўринга кўтарилиб oлди 0

19 май 07:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабиб Нурмагомедов: Дуо қилинглар, отамнинг аҳволи жуда оғир

Хабар берганимиздек, UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг отасида коронавирус тасдиқланган эди.

Шифокорлар ўткир нафас етишмовчилиги сабаб Абдулманап Нурмагомедовни сунъий нафас олиш мосламасига улаб қўйишганди. Хабиб кеча видео мурожаат қилиб, ҳақиқатан ҳам отасининг аҳволи жиддий эканлигини ошкор этди.

"Интернет тармоғида отам ҳақида кўп ёзишяпти. Шу боис ушбу мавзу бўйича фикримни баён этишни жоиз деб билдим. Отам ҳозир шифохонада. Аҳволи жуда оғир. Унда коронавирус инфекцияси аниқланди. Бир йил олдин юрагини операция қилдиргандик. Вирус айнан юракка таъсир ўтказди. Бунинг натижасида юракда такрорий жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Яратгандан отамга шифо сўраймиз. Уни оиламиз бағрига қайтарсин. Отамнинг соғлиғига бефарқ бўлмаётган барчага раҳмат", - дея Инстаграм саҳифасида видео мурожаат қилган Хабиб.

Эслатиб ўтамиз, 57 ёшли Абдулманап Нурмагомедов 25 апрель ууни шамоллаш ташхиси билан Доғистондаги шифохоналарнинг бирига ётқизилганди. Аҳволи ёмонлашгач эса, 3 май куни Москвага олиб келинган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
19 май 10:11:11
Аброр 1991
Hudo hoxlasa yahwi bolib ketiwadi omin .
   
19 май 08:09:06
Мираббос
Аллох хамма беморларга шифо берсин
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг