UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0 07:32Mangu 7 турнирининг яна бир жанги эълон қилинди. Унда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз иштирок этади (ПОСТЕР) 0 07:01Бугун тарихий Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026 турнири старт олади 0 19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0

17 май 18:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабиб Нурмагомедовнинг жанг қўлқопи катта суммага сотилди

Бу ҳақда хайрия дастури матбуот хизмати хабар берди.

Ultimate Fighting Championship (UFC) собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг жанг қўлқоплари Eagles Sports Management бош директори Магомед Магомедов томонидан Инстаграм ижтимоий тармоғида ташкил этилган кимошди савдосида 20 минг АҚШ долларига сотилди. Тушган маблағ "Tooba" хайрия дастурини қўллаб-қувватлаш учун сарфланади. 

"Енгил вазн тоифасида енгилмас UFCчемпиони Ҳабиб Нурмуҳаммедов имзолаган кўргазмали лот 20 минг долларга сотилди. Харидор ўз номини ошкор қилишни истамаган. Кимошди савдосидан тушган маблағ "Tooba" хайрия дастурини қўллаб-қувватлаш учун сарфланади, унинг элчиси Хабиб Нурмугаммедов", дейилади хабарда.

Таъкидланишича, бошланғич ставка 100 минг рубль иштирокчилар томонидан 10 мартадан ортиқ кўтарилган. Ташкилотчининг сўзларига кўра, лотни сотиб олишда энг катта иштирокни Россия ва Туркия резидентлари кўрсатган.

Нурмугаммедов фаолиятини 2019 йилда якунлаганди. Унинг ҳисобида 29 ғалаба бор. Кейинчалик спортчи жанговар лойиҳаларда, хатто, мураббий сифатида иштирок этишни ҳам тўхтатган.

Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг