14 дек 19:25
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Хабиб отасининг номи билан қасам ичган, у қайтмайди"
UFC жангчиси Чарльз Оливера ўзининг келажакдаги режалари билан ўртоқлашди.
"Хабиб отасининг номи билан қасам ичган, у қайтмайди. Гэтжи ҳам титул учун жанг қилишни хоҳлаяпти. Аммо мен ҳам буни хоҳлайман. Конор ва Порье жангида ким ғалаба қозонса мен ўша билан жанг қиламан. Менда кетма-кет саккиз ғалаба, улардан еттитасини муддатидан олдин тугатганман. Мени бунга ҳаққим бор. Камар учун мен жанг қилишим керак", - деди Чарльз Оливера.
Эслатиб ўтамиз, Чарльз Оливера UFC 256 доирасида Тони Фергюсонни мағлуб қилган эди.
Ҳавола :
Манба : Championat.com
Фикрлар