16 дек 20:06
Янгиликлар
Бокс/ММА
Хабиб ва Конор 18 январь куниёқ учрашиши мумкин
Хабарингиз бор, 18 январь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида UFC кечаси бўлиб ўтади.
UFC 246 турнирининг марказий жангида икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Конор Макгрегор Дональд Серронега қарши октагонга кўтарилади.
UFC президенти Дана Уайтнинг айтишича, амалдаги жаҳон чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг ушбу жангни томоша қилиш учун Лас-Вегасга ташриф буюриши кутилаётган экан. Ҳозирча Хабибнинг ўзи бу хабарга муносабат билдирмади. Нурмагомедов ўзининг аввалги интервьюларида Макгрегор билан жанг умуман қизиқ эмаслигини айтиб келаётган эди.
Ҳавола :
Фикрлар
Conrni jangini ko'rish uchun bormasa kere u etiku qachon eski obrosini qayta tiklasa ushanda rivash bo'ladi dip