05 мар 14:03
Янгиликлар
Бокс/ММА
Хабибдан мағлуб бўлган Порьенинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум
Енгил вазн тоифасида собиқ вақтинчалик UFC чемпиони Дастин Порье яна октагонга қайтмоқда.
Америкалик спортчи 16 май куни Дэн Хукерга қарши октагонга кўтарилади. Порье айни пайтда енгил вазн рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Унинг бўлажак жангдаги рақиби Дэн Хукер эса бешинчи поғонадан жой олган.
Эслатиб ўтамиз, Дастин Порье ўзининг сўнгги жангида амалдаги UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовга ютқазиб қўйганди. Ҳозирча Порье - Хукер жангининг қайси шаҳарда ўтказилиши ҳақида хабар йўқ.
Ҳавола :
Фикрлар