UZ

Сўнгги янгиликлар

12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0 12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0 11:40Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 11:09“Насаф” аёллар жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси 1/4 финалига чиқди 0 10:38Умматалиев ғалаба қозонган оқшомнинг асосий жанги WBC камари учун кечди 0 10:07UFC Vegas 124: Қирғиз жангчиси 12-ғалабасини қўлга киритди 0 09:36Оғир вазнлилар иштирокидаги UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жангида нокаут! 0 09:05Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" меҳмонда камбэк эвазига ғалабага эришди + ВИДЕО 0 08:34Диёра Келдиёрованинг қайси мусобақада қатнашиши маълум бўлди 0 08:03Қозоғистон Олимпиада-2028 учун илк лицензиясини қўлга киритди 0 07:32Синдаров ва Гукеш матчида вақт назорати маълум бўлди 0 07:01"Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"га мағлуб бўлди, Ҳусанов 90 дақиқа ўйнади + ВИДЕО 0 23:59Жавоҳир Умматалиев профессионал рингда учинчи ғалабасини қўлга киритди 0 19:50"Мен нафас ололмай қолгандим". Топурия Гэтжи билан жангда олган жароҳатларини очиқлади 0 19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0

19 дек 16:50
Янгиликлар

Тадбирлар

Халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан учрашув

Ўмон Султонлиги пойтахти Маскат шаҳри икки кун давомида қитъамиз спорти мутасаддиларини ўзида жамлади.

Ушбу араб мамлакатида Осиё Олимпия Кенгаши (ООК)нинг Ижроия қўмитаси йиғилиши ҳамда 39-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди. 

Биз учун аҳамиятлиси, ўтказилган бу икки тадбирда Тошкент шаҳрида расман IV ёшлар Осиё ўйинлари мезбони сифатида тасдиқланди, Марказий Осиё ММА Конфедерацияси раҳбари Отабек Умаров эса Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти этиб сайланди. 

Шунингдек, делегациямиз аъзолари ташриф давомида ООК президенти Шайх Аҳмад Ал Фаҳад Ал Сабаҳ, Ўмон Султонлиги валиаҳд шаҳзодаси, мамлакат спорт вазири Саййид Ди Язан бин Хайтам, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) президенти Мариус Визер, Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (AIBA) президенти Умар Кремлёв, Бутунжаҳон каратэ федерацияси (WKF) президенти Антонио Эспинос ҳамда Халқаро гимнастика федерацияси (FIG) президенти Моринари Ватанабэ, билан учрашувлар ташкил этилиб, бир қатор масалалар бўйича фикр алмашилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг