02 фев 16:35
Янгиликлар
Бокс/ММА
Хамзат Чимаев Нассурдин Имавов билан жанг қиладими? Дана Уайт саволга жавоб берди
UFC президенти Дана Уайт ўрта вазн тоифасидаги Хамзат Чимаев ва Нассурдин Имавов ўртасида жанг бўлиши эҳтимоли ҳақида гапирди.
"Нассурдин ғалаба қозонганидан кейин унга кўп имкониятлар очилди. Ҳа, келажакда албатта, бу жанг ўтказилиши мумкин", деди Уайт UFC Fight Night 250 турниридан кейинги матбуот анжуманида.
Имавов кеча ўктазилган мусобақа доирасида нигериялик собиқ чемпион Исраэль Адесаньяни нокаутга учратган эди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар