UZ

Сўнгги янгиликлар

20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 17:30Осиё ўйинларининг илк кунини битта медаль билан якунладик 0 13:30Ўзбекистон Аичи-Нагоя Осиё ўйинларидаги илк медалини қўлга киритди 0 09:57"Бу адолатдан эмас". Рафинья "Олтин тўп" номинантлари рўйхатида йўқлиги ҳақида гапирди 0 09:42Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 5-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:59Рамазон Темировнинг вазнида чемпион ўзгармай қолди 0 08:14Арман Царукян тирсак зарбасини билан рақибини нокаут қилди 0 07:51Туркия. Шомуродов дубл қайд этган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабани тантана қилди 0 21:00Туркия ва Аргентина мағлуб этилди. Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 4-тури Ўзбекистон учун қандай ўтди? (барча натижалар) 0 19:40Шаҳобиддин Эгамов Тошкентда чемпионлик камари учун жанг қилади (ПОСТЕР) 0 18:57Осиё ўйинлари. Мусобақанинг илк кунида қайси спортчиларимиз баҳсларда иштирок этишади? 1 18:37Mangu Дубайдаги ММА Лигаси билан ҳамкорликда турнир ўтказади (ВИДЕО) 0 18:01Ўзбекистонлик оғир атлетикачи допинг туфайли 3 йилга четлатилди 0 17:22Тухель 2022 йилда Роналдунинг "Челси"га ўтишига тўсқинлик қилган экан 0

02 янв 08:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хамзат Чимаевнинг асосий нишони - Камару Усман!

Яримўрта вазн рейтингида 11-ўринни эгаллаб турган Хамзат Чимаев 2022 йили ўтказилиши лозим бўлган асосий жанги ҳақида гапирди.

Асли чеченистонлик жангчи йил якунига қадар UFC чемпиони Камару Усманга қарши октагонга чиқмоқчилиши ва мавсумни дивизионнинг янги чемпиони сифатида якунламоқчи эканини яширмаяпти. Бу ҳақида "Борз" ўзининг "Инстаграм"даги саҳифасида маълум қилди. 

«2022 йил. ИнШаАллаҳ» – дея ўзининг Инстаграм саҳифасида қисқа хабар қолдирган Чимаев.

Нигериялик 34 ёшли Камару Усман 2021 йилда ўз камарини учта жангда ҳимоя қилди. У Гилберт Бернс ва Хорхе Масвидални нокаутга учратди, Колби Ковингтондан эса очколар ҳисобига кўра устун келди. Усман кейинги жангини рейтингнинг учинчи поғонасидан жой олиб турган британиялик Леон Эдвардсга қарши ўтказади. 

Швеция шарафини ҳимоя қилаётган 27 ёшли Хамзат Чимаев эса UFC промоушенида муддатидан олдин қозонилган тўртта ғалабали серияни давом эттирмоқда. Сўнгги жангида Ли Жинлиангни биринчи раунднинг ўзида бўғиш усулида таслим этганди. Хамзатнинг кейинги рақиби Нил Мэгни ёки Белал Муҳаммад бўлиши мумкин.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
02 янв 11:45:25
CHELSEA2211
Koʻramiz, kuzatamiz...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг