30 июл 19:35
Янгиликлар
Бокс/ММА
Хамзат икки йил аввал Конорни уриш учун Ирландияга борган. Нега?
Асли чечен бўлган швециялик UFC жангчиси Хамзат Чимаев икки йил аввал Конор Макгрегорни адабини бериш учун Ирландияга бормоқчи бўлган.
Бу ҳақида спортчининг ўзи маълум қилди.
“Бу воқеага икки йил бўлди, у вақтлари мени ҳали ҳеч ким танимасди. Мен Конорни Хабибни ва чечен халқини ҳақорат қилгани учун кўчада тутиб урмоқчи бўлганман. Шунинг учун Ирландияга учдим, лекин мен аэропортдан шаҳарга кира олмадим, сабаби Ирландия ҳудудида бўлишим учун ҳужжатлар йўқ экан ва ортга қайтишим кераклигини маълум қилишди. Мен ўшанда жуда ҳам Конорни ҳақоратлари учун қасос олмоқчи эдим”,-деди Хамзат.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар
Xaligacha uni muxlislari òziga òxshab yeg'loqiya...unaqedi bunaqedi deb gap chaynash. Yedimi? Yedi! Vsyò! Tak shto conor endi anu diaslar blan urishib yuraversin Xabib blan urishga loyiq enas endi!))