UZ

Сўнгги янгиликлар

18:12Медаллар рейтинги: Осиё ўйинларининг саккизинчи кунидан кейин ҳам ўрнимизни сақлаб турибмиз 0 18:00Осиё ўйинларининг саккизинчи кунини тўртта медаль билан тугатдик: шулардан иккитаси олтин! 0 17:32"Ўзбекистонга қарши ўйинда гол уриб, жамоамни ғалаба сари етакламоқчиман" - Нвадике Уче 0 16:45Ўзбекистон - 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси чемпиони! 0 16:40Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон сўнгги турда Украинани мағлуб этди ва чемпионликни қўлга киритди 0 14:06Нокаутларга бой ўтган UFC Vegas 121 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 12:37Расман! Маҳмуд Мурадов янги йил олдидан чемпионлик жанги ўтказади 0 11:42Формула-1. Жорж Расселл — Озарбайжон Гран-приси ғолиби! 0 09:55Элдор Шомуродов Эронни ютиш сири ҳақида гапирди 0 01:04Mangu 5: Фурқатбек Ёқубов иштирокидаги чемпионлик жанги муддатидан аввал ниҳоясига етди 0 00:40Муҳиддин Мамажонов Тошкентда Магомед Салиевга қарши жанг қилди 0 22:28Бобур Тагиев "Mangu 5" турнирида ғалаба қозонди 0 22:02Амирхон Алихўжаев "Mangu 5" турнирида ғалабага эришди 0 21:11Кураш, бокс ва бошқа спортлар. Осиё ўйинларининг саккизинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Эркаклар терма жамоамиз Арманистонни, аёллар Перуни мағлуб этди 0

13 сен 07:25
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Ханчжоу-2022, Париж-2024: Хорижлик мураббийларнинг фикри тингланди

Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда терма жамоаларимизни олдинда кутиб турган Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёрлаш бўйича тақдимот дастурларини намойиш қилиш йўлга қўйилган.

Кеча жамоаларимизда фаолият олиб бораётган хорижлик мураббийларнинг мазкур дастур бўйича фикр-мулоҳазалари тингланди. ZOOM платформасида кечган мазкур йиғилишни МОҚ президенти маслаҳатчиси Назиржон Худойқулов олиб борди. 

Унда қиличбозлик бўйича 3 карра Олимпия ўйинлари чемпиони россиялик Владимир Назлимов, дзюдо бўйича Олимпия ўйинлари ғолиби грециялик Илиас Илиадис, каратэ бўйича тажрибали мураббий Шаҳоб Султани каби жамоаларимизда ишлаётган 10 нафарга яқин хорижлик ва маҳаллий мураббийлар, МОҚ қошида тузилган тезкор штаб бошлиғи Шерзод Ташматов қатнашди.

Тадбир аввалида мураббийлар учун дастур ғояси, моҳияти ва мақсадлари тушунтириб ўтилди.

“Бизнинг олдинда турган асосий мақсадларимиз Токиодан кейинги йирик комплекс мусобақалар – Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинлари бўлади. Сизларда узоқ йиллик тажриба бор. Барчангизни фикрингизни билиш биз учун муҳим. Мана шундай тажриба алмашиш орқали жамоаларимизнинг муваффақиятли иштирокига ҳисса қўшишимиз мумкин. Мақсадимиз Сизнинг ҳам методикангизни татбиқ қилиш”, – деди Назиржон Худойқулов.

Шундан сўнг Владимир Назлимов, триатлон бўйича тажрибали мураббий Виктор Земцов, оғир атлетика бўйича тренер-консультант Ержас Болтаев, Шаҳоб Султани, жанубий кореялик таэквондо мураббийи Ким Юнг Жинг, Илиас Илиадис каби мутахассислар ҳам сўз олиб, тақдимот бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

“Тақдимот яхши ишлаб чиқилган. Барчаси батафсил кўрсатиб ўтилибди. Биласизми, бунга қўшимча сифатида шуни айтиш мумкинки, унда асосан ёшлар мусобақаларини кўпайтиришга эътибор қаратиш керак. Аввал, Собиқ Иттифоқ даврида шу нарса яхши йўлга қўйилгани учун кучли захира етишиб чиқаверган. Ҳудудларда ёш иқтидорли спортчилар кўп. Лекин улар мунтазам халқаро мусобақаларда иштирок этишмаса, терма жамоага саралаб оломасак, биз уларни йўқотиб қўямиз”, – деди Ержас Болтаев.

Ўз навбатида, Владимир Назлимов Болтаевнинг фикрини қўллаб қувватлади ва мазкур тизим Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси раҳбарлигига келгандан сўнг ушбу спорт турида татбиқ қилингани ва бу катта самара берганини қўшимча қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг