UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24Гринвуд А Серияга йўл оладими? 0 17:57Дональд Трамп Оқ уйда Жастин Гэтжи ва унинг оиласини қабул қилди + ФОТО 0 17:22Нодирбек Абдусатторов — FIDE блиц рейтингида жаҳоннинг иккинчи шахматчиси! 0 16:56Забит жиддий жароҳат сабаб Рауль билан жанг қилмайди, унинг ўрнини укаси эгаллайди (ФОТО) 0 16:33Модрич "Милан" билан янги шартнома имзолашга яқин 0 16:02Макс Холлоуэй жанг олдидан Конор Макгрегорга мурожаат қилди 0 15:29SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026. Нодирбек Абдусатторов рапид турнирини Топ-3`да якунлади 0 14:57Ўзбекистон кубогининг илк куни 6 та вазнда ғолиблар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:26"Барселона" "Манчестер Юнайтед"га Жюль Кундени сотиб олишни таклиф қилди 0 13:54Нурсултон Рўзибоев: "Жанг қабул қилинди. Кейинги рақиб — топ!" (ФОТО) 0 13:01Расман. Шоҳжаҳон Эргашев Жукембаев эмас, Шаҳрам Ғиёсовнинг собиқ рақиби билан жанг қиладиган бўлди + ПОСТЕР 0 12:23Аргентина жаҳон чемпионатларида янги жамоавий рекорд ўрнатди 0 11:49Иван Поповда Ўзбекистон сафига ўтиш имконияти сақланиб қолди 0 11:21Ислам Махачевга яна бир спорт туридан Россияда хизмат кўрсатган спорт устаси унвони берилди + ФОТО 0 10:55Хабиб Нурмагомедов ЖЧ-2026`нинг ҳозиргача урилган энг яхши голини айтди 0

15 мар 16:39
Янгиликлар

Футбол

Холанд “Ман Сити”да, ЕЧЛда рекордлар қўйди ва Месси ҳамда Луис Адрианонинг натижаларини такрорлади

Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида “Манчестер Сити” Эрлинг Холанднинг бешта голи ва Илкай Гюндоган ҳамда Кевин де Брюйненинг аниқ зарбалари эвазига “Рб Лейпциг”ни тор-мор этди – 7:0.

1. Норвегиялик мусобақада пента-трикка эришган учинчи футболчига айланди. Аввалроқ, бунга Лионель Месси (“Барселона” – “Байер” 7:1) ҳамда Луис Адриано (“Шахтёр” – БАТЭ 7:0) эришганди.

2. Бундан ташқари, Холанд илк йилидаёқ “шаҳарликлар” таркибида мавсум давомида энг кўп гол урган футболчига айланди. У 36 баҳсда 39 та тўп киритди ва 94 йил олдин Томми Жонсон томонида қайд этилган клуб рекордини янгилади.

3-4. Шунингдек, у ЕЧЛда 30 та голни энг тез урган футболчи бўлди ҳамда бундай натижага эришган энг ёш ўйинчи сифатида яна бир рекордни янгилади – 22 ёш-у, 236 кунлик.

5. Холанд ЕЧЛда энг тезкор пента-трикка муаллифлик қилди. Бунинг учун унга 57 дақиқада кифоя қилди. Адриано 82, Месси 84 дақиқада ичида бешта гол урганди.

Эслатиб ўтамиз, “Ман Сити” форварди жорий мавсум ЕЧЛда 10 та гол уриб, тўпурарга айланиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг