UZ

Сўнгги янгиликлар

18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0 11:09Қатардаги йиғинда Шомуродов, Исмоилов ва Неманов қатнашмаяпти 0

18 авг 11:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Холлоуэй Махачевнинг икки вазн чемпионлигини шубҳа остига олди

Макс Холлоуэй ўтган йили UFC`нинг енгил вазндаги чемпионлик камаридан воз кечган Ислам Махачев нима учун омма олдида иккита чемпионлик камари билан кўриниш бераётганини қабул қила олмаяпти.

"Нега бирданига иккита камаринг бор? Омма олдида мақтаниш учунми? Менимча, шунга ўхшайди. Гўёки икки карра чемпиондек кўринасан, лекин аслида ундай эмассан, чунки фақат битта камарни ҳимоя қиласан. Нега иккитасини ўзинг билан олиб юрибсан? Мен буни тушунмаяпман", — деди америкалик жангчи Kick платформасидаги жонли эфир вақтида.

Якшанба тонгида Ислам Махачев Филадельфияда бўлиб ўтган UFC 330 турнирининг асосий жангида Йен Мачадо Гэррини ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этиб, ярим ўрта вазн тоифасидаги UFC чемпионлик камарини илк бор муваффақиятли ҳимоя қилганди. Бунгача россиялик енгил вазнда тўрт марта чемпионлик камарини ҳимоя қилган ва Генри Сехудо, Даниэль Кормье, Жон Жонс ва Аманда Нуньес қаторига қўшилганди — номлари тилга олинган икки хил вазн тоифасида чемпионлик камарларини муваффақиятли ҳимоя қила олган UFC жангчиларидир.

Махачев енгил вазндаги чемпионлик унвонидан воз кечганидан сўнг, камар икки марта ўз эгасини ўзгартирди: аввалига вакант камар учун бўлган жангда Чарльз Оливейрани нокаутга учратган Илия Топурия чемпион бўлди, кейинроқ эса бирлаштирувчи жангда "Эл Матадор"ни сенсацион тарзда мағлуб этган Жастин Гэтжи чемпионлик камарига эга чиқди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг