UZ

Сўнгги янгиликлар

14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0

26 июн 05:52
Янгиликлар

Енгил атлетика

Яккабоғда “Амир Темур издошлари” марафони ўтказилди

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида “Амир Темур издошлари” номли марафон бўлиб ўтди.

Унда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган иштирокчилар “Воҳа текс” заводидан пахта тозалаш заводигача бўлган масофани босиб ўтишди.

Ушбу марафон “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида 4000 дан ортиқ аҳолини бирлаштирди. Якуний натижаларга кўра ўғил болалар ўртасида 1-ўринни Достон Рўзиев эгаллаган бўлса, 2-ўрин Раҳмонов Бекзодга насиб этди. 3-ўринни эса Беҳруз Абдусатторов банд этди.

Қизлар ўртасида эса чаққонлиги билан Фароғат Нурмаматова 1-ўринни, Гулсевар Ўроқова 2-ўринни эгаллади. 3-ўринда маррага Шаҳло Ҳамидова етиб келди.

Шунингдек, энг ёш иштирокчилар ўртасида Аҳрор Азаматов, Элёр Норбобоев ва Баҳорой Назаровалар совриндор бўлган бўлсалар, катталар ўртасида Ориф Узоқов ҳамда Эшқобил Жўраевлар маррага биринчилардан бўлиб келишди.

Ғолиб ва совриндорлар туман ҳокимлиги, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда Ёшлар иттифоқи туман кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг