30 окт 09:10
Янгиликлар
Теннис
Якуний WTA чемпионати. Бенчич Квитовадан устун келди
Швейцариялик теннис маликаси Белинда Бенчич Якуний WTA чемпионатидаги иштирокини ғалаба билан бошлади.
Бенчич Хитойнинг Шэньчжэн шаҳрида ўтказилаётган ушбу турнирнинг гуруҳ босқич илк учрашувида чехиялик Петра Квитовага қарши кортга чиқди ва рақибасини 6/3, 1/6, 6/4 ҳисобида мағлуб этди.
Таққослаш учун, 22 ёшли Белинда WTA рейтингида 7, 29 ёшли Квитова эса 6-ўринни эгаллаб турди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида ҳамон Петра олдинда бормоқда - 4:2.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар