UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0 09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0

05 янв 16:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ян ва Чимаев UFC White House турнири иштирокчилари бўлиши айтилди

UFC шарҳловчиси Жон Аник 2026 йил 14 июнь куни ўтказилиши режалаштирилган тарихий UFC White House шоуcида ташкилот чемпионлик камарлари учун рекорд даражада — олти ёки етти жанг бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп саккиз ёки тўққизта титул жанги бўлиши мумкинлигини айтган эди.

Турнир Вашингтондаги Оқ уй майдонида ўтказилиб, ММА тарихидаги энг рамзий воқеалардан бирига айланиши керак. UFC раҳбари Дана Уайт кард жуда юлдузли бўлишини айтган, аммо жангчиларнинг аниқ рўйхати февраль ойида шакллантирилади.

"Саккизта титул жанги жуда идеалистик ва ўта шижоатли ғоя, лекин менимча, биз олти ёки еттита тўлиқ чемпионлик жанги бўладиган йўналишга қараб кетяпмиз. 1 февралга қадар UFC 324 ва UFC 325 ўтиб бўлади. Барча чемпионлар бўш бўлади. Февралда рақамли турнирлар йўқ, март бошида эса BMF камари учун жанг бўлади — у ҳақиқий титул ҳисобланмайди. Кейин апрель ёки майда рақамли ивентлар, ундан сўнг 14 июнь — кўплаб чемпионлар тайёр бўлади.

Оғир вазндаги чемпионлик жанги Том Аспиналл — Сирил Ган ўртасида Оқ уй майдонида ўтказилади, деб ўйлайман. Жошуа Ван — Тацуро Тайра жанги йилнинг биринчи ёки иккинчи чорагида бўлиши мумкин. Хамзат Чимаев эса, эҳтимол, айнан Оқ уйда жанг қилади. Алекс Перейрани нима учун эрта ҳисобдан чиқаряпсиз? Унинг ўзи Оқ уйни кутмоқчи эканини айтган. Мераб Двалишвили ва Пётр Ян эҳтимол ўз трилогиясини шу ерда якунлайди", — деди Аник. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг