UZ

Сўнгги янгиликлар

19:29Жиззахда 4 млрд 634,2 млн сўм эвазига бунёд этилган Қиличбозлик мажмуаси фойдаланишга топширилди 0 19:02Шавкат Раҳмонов қандай ҳолатда UFC чемпионлик пойгасига қайтиши мумкинлиги айтилди 0 18:30Масвидаль UFC'га қайтиши ва Эдвардс билан эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 17:48Инфантино йирик футбол мамлакатларини танқид қилди 0 17:05"Алекс энди аввалгидек эмас". Махачев Волкановски - Евлоев жангига тахмин билдирди 0 16:46Санжар Ташкенбай Иноуэ билан жанг қилишни истайди 0 16:16Муҳиддин Мамажонов Амирхон Алихўжаевни нокаутга учратган жангчи билан тўқнаш келади! (ПОСТЕР) 0 15:50"Челси" Энцо Фернандеснинг эҳтимолий трансферига захира вариантларни топиб қўйди 0 15:22Мераб Двалишвили: "Мен барча доғистонликларни ҳурмат қиламан, фақат бир кишидан ташқари" 0 15:14Расман! Фурқатбек Ёқубов Mangu Лигасининг илк чемпионлик камари учун жанг қилади (ПОСТЕР) 0 14:55"Тайёрман!". Ҳасанбой Дўсматов Бибоссиновга қарши жанг ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:28Бобур Қурбонов Prime FL камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил маълум + ПОСТЕР 0 14:04"Атлетико" Альваресни "Арсенал"га қанчага сотишга тайёрлиги маълум 0 13:39Таэквондочиларимиз "Taiyuan 2026 World Taekwondo Women’с Open Championships" Очиқ чемпионатида қатнашади 0 13:12Яхши хабар! Достон Бозоров Али Абдел-Азиз билан келишувга эришди 0

17 апр 15:26
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Яна икки нафар сузувчимиз Токио-2020 нормативини бажарди

Теглар :  Сузиш
Пойтахтимизда ўтказилаётган сузиш бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати хушхабарлар билан давом этмоқда.

Бугун куннинг биринчи ярмида икки нафар вакилимиз Олимпиада нормативини бажаришга муваффақ бўлди.

100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича кечган саралаш баҳслари юртдошларимиз учун омадли якунланди. Мазкур йўналишда Одилбек Юсупбаев ҳамда Элдор Усмонов Олимпиада нормативини бажарган бўлса, Ойбек Хўжаев саралаш талабига мос натижа қайд этди.

Мазкур йўналишда Олимпия нормативи 51.96 сонияни ташкил этади. Бу борада Юсупбаев 51.71 сония, Усмонов эса 51.83 сония натижа қайд этишди. 53.44 сония натижа қайд этган Ойбек Хўжаевнинг натижаси саралаш талабига мос кўрсаткич сифатида белгиланган.

Мусобақа доирасида МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ушбу турнир орқали Токио-2020 Олимпиадаси нормативини бажарган сузувчиларимиз билан кўришди. Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг илк кунида ҳамюртимиз Алексей Тарасенко 100 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида Олимпиада нормативини бажариб, Токио-2020 Олимпия ўйинлари сари катта қадам ташлаган эди. МОҚ раисининг бу сафарги ташрифи аввалгиларидан фарқли равишда спортчиларимиз билан ўтказилган мулоқот билан фарқ қилди.

Рустам Шоабдураҳмонов Алексей Тарасенко ва бошқа спортчиларимиз билан суҳбатлашар экан, уларга халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётгани учун ўз ташаккурларини билдириб ўтди. Шунингдек, Олимпиада нормативини бажаргани билан сузувчиларимизни табриклади. МОҚ раҳбари суҳбат давомида Токио-2020 Олимпиадасига тайёргарлик ҳукуматимиз томонидан қўллаб-қувватланаётгани, МОҚ ҳамда Туризм ва спорт вазирлиги томонидан барча шароитлар яратиб берилишини таъкидлади.

Шу тариқа Токио-2020 Олимпиадаси нормативини бажарган сузувчиларимиз сони 5 нафарга етди (Хуршид Турсунов, Владислав Мустафин, Алексей Тарасенко, Одилбек Юсупбаев, Элдор Усмонов) Таққослаш учун, Рио-2016 Олимпиадасида юртимиз шарафини 2 нафар сузувчимиз ҳимоя қилган эди.

Мусобақа бугун якунига етади. Эслатиб ўтамиз, унда Афғонистон, Туркманистон ва Ҳиндистондан келган сузувчилар ҳам баҳс олиб боришмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг