06 мар 15:14
Янгиликлар
"Янги Конор" ўзининг "Хабиб"ини топди. Топуриянинг кейинги нишони Махачев!
Ушбу ғалаба Топуриянинг рейтингини сезиларли даражада ошириб юборди ва у тезда реклама юлдузларидан бирига айланди. Юлдуз ҳамда Конор Макгрегорнинг йўлини такрорлаш мақоми Илияни икки кара чемпионлик учун мажбурлайди. Испаниялик енгил вазн тоифаси чемпиони Ислам Махачев билан учрашишни анчадан бери кутиб юрибди ва бу борада потенциал жангнинг тарғиботи аллақачон бошланиб бўлган. Бундан ташқари, Топурия ўз дивизионида камарга даъвогар бўлишидан олдин ҳам россиялик жангчи ҳақида гапиришни бошлаганди. "Менда Махачевни мағлуб этиш қобиляпти борми? Албатта, ўзимни ундан ҳар тарафлама устун деб биламан", деганди янги чемпион.
Энди "Матадор"нинг даъволари янада аниқлашди, у чемпионлик курашидаги ёрқин ва ишончли ғалабаси билан барчани ҳайратда қолдирди. Махачев Илиянинг ютуғини юқори баҳолади ва шу билан бирга унга ҳурмат бажо келтирди: "Алекс, шубҳасиз, енгил вазн тоифасидаги энг буюк чемпионлардан бири. У бошини баланд тутиши ва кучли бўлиб қайтиши лозим. Янги чемпион, Топурияни бўлса табриклайман, қойил бижо!", деди россиялик жангчи.
Қаҳрамонимизнинг ўзи навбатдаги жангда камарини ҳимоя қилиш ва шундан кейингина ўз омадини енгил вазнда синаб кўриш истагида эканини билдирди: "Келгуси жангда ўзимга қарши кўришни истаган 3 рақиб бор: Конор Макгрегор, Макс Холлоуэй, Шон О’Мэлли.
Умид қиламанки, йил охирига қадар яна битта жанг ўтказаман, кейин эса Ислам навбатдаги нишоним бўлади. У билан жанг мени pound-for-pound рейтингида биринчи ўринга яқинлаштиради. Мен ўзимни икки карра UFC чемпиони сифатида кўраман", дейди чемпион.
Бундан ташқари, янги чемпион Махачевнинг табрикларини эътиборсиз қолдирмади, Ислам эса уни "бижо" деб атаганини юқорида айтиб ўтдик, бу грузинчада "ўғил бола" деган маънонини англатади. Топурия яқинда ижтимоий тармоқларга "бола сизни нокаут қилмоқда" деб, Махачевнинг Адриано Мартинсга нокаут эвазига мағлуб бўлган видеосини жойлаштирди.
Қолаверса, асли грузиялик бўлган спортчи Хабиб Нурмагомедов ҳақида шундай деди: "Мен Хабиб Нурмагомедовга қарши жанг қилишдан хурсанд бўлардим. Бу орзуимдаги жанг ҳисобланади. У 29-0 рекордига эга, бундай натижа жуда жозибали ва тарихийдир. Мен учун Хабиб муносиб ва шарафли чемпион саналади, бироқ уни 100 фоиз таслим этган бўлардим".
Илиянинг ушбу гаплари бироз ғалатидек туюлади, аммо у нимага киришаётганини жуда яхши билади. Конорнинг барча ҳийла-найрангларини ўзлаштираётган жангчи сифатида у ўзининг Хабибига муҳтож. Бундай "конкурент" учун Исламдан афзалроқ вариант йўқ.
Махачев айни пайтда доминант чемпион бўлиб, у қоғозда ўз вазн тоифасида ҳаммадан сезиларли даражада кучлироқ ва pound-for-pound рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Албатта, россияликни бемалол етук UFC юлдузи деб аташ мумкин.
Ҳабиб Жўрабоев таржимаси
Фикрлар