UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0

17 дек 16:31
Янгиликлар

Футбол

Янги мавсумда "Навбаҳор"ни ким бошқариши аниқ

"Навбаҳор" клуби раҳбарияти мавсум якунидан кейин жамоа бош мураббийи Андрей Канчельскиснинг фаолияти бўйича бош қотираётгани ҳақида хабар бергандик.

Суперлиганинг ўтган мавсумида чемпионат ўртасида жамоадан ҳайдалган ва мавсум якунига яқин ишга қайтарилган Канчельскиснинг келаси мавсумдаги фаолияти бўйича якуний қарорга келинган.

Андрей Канчельскисни истеъфо масаласини кўриб чиққан "Навбаҳор" раҳбарияти якунда россиялик мутахассисни жамоа рулида қолдиришни маъқул топди. "Навбаҳор" билан яна 2,5 йиллик шартномаси мавжуд мураббийни истеъфоси "Навбаҳор"га 500-600 минг АҚШ долларига тушарди. 

Чунки, Канчельскиснинг "Навбаҳор" билан тузган шартномасида товон пули ҳақида алоҳида банд кўрсатилган. Шу боис ҳам "Навбаҳор" раҳбарияти янги мавсумда ҳам Канчельскисга имконият беришга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, Канчельскис "Навбаҳор" рулида жами 27 учрашув ўтказди. Ўтказилган ўйинларда 7 ғалаба, 11 дуранг ва 9 мағлубият қайд этилган. Тўплар нисбати: 24-28.

Қайд этиш керакки, агарда Канчельскиснинг эҳтимолий истеъфоси руй берганида, унда "Навбаҳор"ни бошқариш учун маҳаллий мутахассислар ичидан Отабек Ғуломхўжаев ҳамда "Насаф" бош мураббийи сифатида узлуксиз 7 йилдан буён ишлаб келаётган Рўзиқул Бердиев номзоди шорт-листдан ўрин олганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг