UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Пойтахтимизда IBA Nomad турнири ўтказилади (ПОСТЕР) 0 18:54"Андижон" футболчиси РПЛга йўл олмоқда 0 18:33Lausanne Grand Slam. Самариддин ва Сўғдиёна финал блокида бронза медали учун татамига чиқади 0 17:52Тошкент Осиё Паралимпия қўмитаси Бош ассамблеясига мезбонлик қилади 0 17:09Стол тенниси бўйича терма жамоамизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:30Тьерри Анри УЕФА президенти мукофотига сазовор бўлди 0 15:56Акбар Исломбоевнинг жанги co main event мақомида ўтади 0 15:03Мария Тимофеева US Open туфайли Монтеррей турниридаги иштирокини якунлади 0 14:33Нурмагомедов ўз вазнида! UFC Shanghai турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 14:00УЕФА Инфантинога қарши жиноий иш қўзғатишга тайёрланмоқда 0 13:18Хитой 2027 йилги «Формула-1» мавсумини очиб бериши мумкин 0 12:30Жалгас Жумагулов Ўзбекистонда жанг қилади 0 11:53Волкановски UFC 333 олдидан Евлоевни огоҳлантирди 0 11:01Озарбайжон Президенти "Сабаҳ"га катта миқдорда пул ажратди 0 10:22Бивол ва Смит чемпионлик жанги санаси ҳамда жойини келишиб олди 0

31 авг 09:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Яхши янгилик! Вердум - Емельяненко реванш жанги тасдиқланди

Оғир вазн тоифаси вакиллари - собиқ UFC чемпиони Фабрисио Вердум ҳамда ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ўртаси реванш жанги ўтказилади.

Бу ҳақида собиқ UFC ва Bellator промоушенлари чемпиони Вандерлей Силва шўининг Инстаграм саҳифасида хабар берди. 

Маълумотда айтилишича, Емельяненко - Вердум жанги 21 ноябрь куни бокс афсонаси Майк Тайсоннинг ранчоси, яъни дала ҳовлисида бўлиб ўтади. Ушбу оқшом доирасида Тито Ортис - Рашад Эванс, Витор Белфорт - Вандерлей Силва жуфтликлари ўртасидаги жанглар ҳам ўтказилади.

Маълумот учун, 43 ёшли Вердум 2002 йилдан бери MMA жангларида иштирок этиб келмоқда. У сўнгги бор 2020 йилнинг июль ойида Александер Густафссонни мағлубиятга учратган эди. Унинг ҳисобида 24 ғалаба, 9 мағлубият ва битта дуранг бор. 

43 ёшли Емельяненко эса 2000 йилдан то шу кунгача октагонда. Унинг сўнгги жанги 2019 йилнинг декабрь ойида америкалик Куинтон Жексонга қарши бўлиб ўтган. Россиялик фаолияти давомида 39 ғалаба, 6 мағлубият қайд этган. Яна битта жанги ўтказилмаган деб топилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг