UZ

Сўнгги янгиликлар

08:59Рамазон Темировнинг вазнида чемпион ўзгармай қолди 0 08:30Осиё ўйинларининг 1-кунида ўзбекистонлик спортчилар қайд этаётган натижалар (LIVE) 0 08:14Арман Царукян тирсак зарбасини билан рақибини нокаут қилди 0 07:51Туркия. Шомуродов дубл қайд этган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабани тантана қилди 0 21:00Туркия ва Аргентина мағлуб этилди. Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 4-тури Ўзбекистон учун қандай ўтди? (барча натижалар) 0 19:40Шаҳобиддин Эгамов Тошкентда чемпионлик камари учун жанг қилади (ПОСТЕР) 0 18:57Осиё ўйинлари. Мусобақанинг илк кунида қайси спортчиларимиз баҳсларда иштирок этишади? 1 18:37Mangu Дубайдаги ММА Лигаси билан ҳамкорликда турнир ўтказади (ВИДЕО) 0 18:01Ўзбекистонлик оғир атлетикачи допинг туфайли 3 йилга четлатилди 0 17:22Тухель 2022 йилда Роналдунинг "Челси"га ўтишига тўсқинлик қилган экан 0 16:50Рамазон Темиров Стив Эрцегга қарши жангга тайёрланиш учун қанча харажат қилганди? 0 16:06Жаҳон чемпиони Асланбек Шимбергенов боксдаги фаолиятини якунлади 0 15:15УЕФА ва КОНКАКАФ ФИФАдан ҳар бир федерацияга 10 млн доллардан тўлашни талаб қилди — L’Équipe 0 14:38Японияда ООК Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди 0 13:30Маҳмуд Мурадов олти нафар рақибга қарши жанг қилиб, қанча пул ишлаб олиши аниқ бўлди 0

01 июн 07:47
Янгиликлар

Енгил атлетика

Ёш енгил атлетикачиларимиз халқаро мусобақада иккинчи бўлишди

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида енгил атлетика бўйича “Eurasian Athletics Meeting U-20” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.

 Мазкур турнирда иштирок этган терма жамоамиз вакиллари қайд этган юқори натижалари билан кўплаб мутахассисларнинг эътирофига сазовор бўлдилар.

Ёш атлетларимиз мусобақада 184 очко (10 та олтин, 7 та кумуш ва 3 та бронза) жамғариб, умумжамоа бўйича иккинчи ўринни қўлга киритишди. Бу борада мезбонлар жамоаси етакчилик қилди. Қозоғистонлик атлетлар 254 очко билан пешқадам бўлишди. Кучли учликни эса 115 очко тўплаган Тожикистон терма жамоаси якунлаб берди. Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақада, шунингдек, Беларусь, Қирғизистон ва Ҳиндистон терма жамоалари ҳам иштирок этишди.

Олтин медаль эгалари:
Ислом Сибагатуллин (уч ҳатлаб сакраш)
Рашид Содиқов (ядро улоқтириш)
Рашид Содиқов (диск улоқтириш)
Умиджон Ҳасанов (босқон улоқтириш)
Камила Ражабова (800 метр)
Маржона Баратова (3 000 метр)
Алина Яблокова (узунликка сакраш)
Регина Адашбаева (ядро улоқтириш)
Регина Адашбаева (босқон улоқтириш)
Эстафета (қизлар, 4х100 метр)

Кумуш медаль эгалари:
Маржона Баратова (1500 метр)
Хуршидабону Холлиева (110 метр тўсиқлар оша)
Рoксана Худоёрова (узунликка сакраш)
Рoксана Худоёрова (уч ҳатлаб сакраш)
Раҳмонжон Итолмасов (110 метр, тўсиқлар оша)
Раҳмонжон Итолмасов (400 метр, тўсиқлар оша)
Жавоҳир Нориев (узунликка сакраш)

Бронза медали эгалари:
Алина Яблокова (баландликка сакраш)
Азамат Тауров (100 метр)
Азамат Тауров (200 метр)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг