UZ

Сўнгги янгиликлар

14:53Царукян Топурия - Гэтжи жангига миллион доллар тикди + ФОТО 0 14:27Тошкент туманида анъанавий "Keles Open" халқаро турнири ўтказилди 0 13:45ПСЖ юлдузларини "Реал"га сотишга тайёрми? 0 13:22Бобур Абдулазизовнинг навбатдаги рақиби мағлубиятсиз одимлаётган Марсель Нурланбек бўлади 0 12:52Формула-1. Андреа Кими Антонелли — Монако Гран-приси ғолиби! 0 12:19Жамолиддин Раҳмонжонов Octagon 87 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:56Ҳожиакбар Алижонов ЖЧ-2026 илк турида ўйнамайдими? 0 11:19Дзюдочиларимиз халқаро ўқув-машғулот йиғини учун Хорватияга йўл олди 0 10:53Кудерметова икки ғалаба эвазига The HSBC Championships асосий тўрига йўл олди, Раҳимова эса... 0 10:17Белал Муҳаммад кетма-кет қабул қилган учинчи мағлубиятига изоҳ берди 0 09:44ЖЧ-2026 илк ўйинидаги рақибимиз Осиё жамосини мағлуб этди 0 09:16UzChess Cup III. Мадаминов Номзодлар турнирининг икки карра ғолибини таслим этди. Нодирбеклар баҳсида қандай натижа кузатилди? 0 08:42Мағлубият ва муросасиз Муҳаммад Мокаев Илия Топурия Лигасида жанг ўтказди 0 08:14Мария Тимофеева — Makarska Open чемпиони! 0 07:31Бугун Ўзбекистон МТЖ Нидерландияга қарши майдонга тушади 0

15 апр 09:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Забит Магомедшарипов UFCдан четлатилишининг эҳтимолий сабаби айтилди

Инсайдер Ариэль Хельвани Забит Магомедшариповнинг UFCдан четлатилиши эҳтимолий сабабини айтди.

"UFC тарихидаги энг катта "агарда" шунчаки ғойиб бўлган — Забитдир. Мен сўраб-суриштирдим, бунга эҳтимол унинг аҳлоқий-диний дилеммага дуч келгани сабаб бўлгандир. У жуда диндор ва балки бу иш учун ортиқ вақт сарфламайдиган даражага келгандир.

Унинг укаси ҳам жанг қилади ва у Забитни иккинчи даражага тушириб қўйган, менимча, бу қизиқ, лекин ҳамма ҳар ҳил эканлиги аниқ. Забит: "Йўқ, бу мен учун эмас", - деган хулосага келди. Менга шундай дейишди. Биз, эҳтимол, у фаолияти давомида нимагадир эришиши мумкинлигини тахмин қиламиз, сабаби у чўққига чиққанида жуда юқори даражада эди", - деди Хельвани.

Маълумот ўрнида, Забит Магомедшарипов расмий тарзда UFC ярименгил вазн рейтингидан чиқарилган. Тахминимизча, бунга Магомедшариповнинг узоқ вақтдан буён жанг қилмагани сабаб бўлган. Забит сўнгги бор 2019 йил ноябрь ойида жанг қилган эди. Москвадаги турнирда у ҳакамлар қарори билан Келвин Каттарни мағлуб этган эди. 30 ёшли Магомедшариповнинг ҳисобида 18 ғалаба ва бир мағлубият мавжуд.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг