24 сен 15:40
Янгиликлар
Зубайра Тухугов Лобовга қарши жанг учун шартини айтди
"Мен у билан жанг қилишдан умуман маъно кўрмаяпман. Ҳозирги вақтда юқорига интиляпман. Навбатдаги жангимдан сўнг ТОП-15ликка, ундан кейинги жангда эса ТОП-10ликка кираман. Бу йигит мендан анча ортда. У уйда ўтирибти, ҳеч қаерда уришмаяпти. Лобов билан жанг қилиш учун яна ортга қайтишим керакми?
У билан жанг қилиш учун аниқ сабаб бўлиши керак. Агар шундай сабаб топилса, мен у билан жанг қиламан. Мен ундан қочаётганим йўқ, буни одамлар билади. Ўз вақтида мен унга чақирув ташлаганман, у эса UFCдан кетди. Бизни жангимиз ўтказилиши керак эди. Мен шу ердаман, у эса кетди. Мен ўз йўлимда давом этаман, у эса ўз ортда қолди.
Марҳамат у UFCга қайтсин, мени даражамга чиқсин ва биз албатта жанг қиламиз. Лекин, мен шунчаки урушмайман, ҳудди охирги марта жанг қилаётгандек жанг қиламан",-деди Зубайра Тухугов интервюсида.
Фикрлар