28 июл 17:30
Янгиликлар
Теннис
Зверев Гамбург турнирида 3 соатлик учрашув ўтказди
Дунёнинг бешинчи ракеткаси Александр Зверев Германиянинг Гамбург шаҳрида якунига етиб бораётган турнирнинг ярим финалида кортга чиқди.
Германиялик теннисчи ўз мухлислари кўз ўнгида кечган 3 соату 7 дақиқалик баҳс якунида грузиялик Николоз Басилашвилига 4/6, 6/4, 6/7(5) ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 14 та эйс зарбаси ҳам Зверевга ёрдам бермаган.
Бугун ATP рейтингида 16-ўринни эгаллаб турган грузиялик теннисчи Hamburg European Open мусобақасининг бош соврини учун испаниялик Пабло Карреньо-Бустадан устун келган россиялик Андрей Рублёвга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар