UZ

Сўнгги янгиликлар

19:29АФА президенти Скалонининг терма жамоадаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:56"Ростерни 100 фоиз йўқ қилади" — Топуриянинг менежери Абдель-Азизни кескин танқид қилди 0 18:18Ислам Махачев қайси стадионда жанг ўтказиш истагида эканини айтди 0 17:44Кормье Царукян ва Оливейра ўртасидаги жанг бекор қилинганини тасдиқлади 0 17:13"Атлетико" Серлотни 40 миллион еврога сотишга тайёр 0 16:37Карлос Пратес: "Кейинги жангда ўша лаънати камарини тортиб оламан" 0 16:03Дюбуа ва Уордли ўртасидаги иккинчи жанг санаси маълум бўлди 0 15:32Махачевнинг мураббийи: "Ислам Йен Гэррини партерга тушириши шарт эмас" 0 14:59"Ливерпуль" Баркола бўйича келишувга эришди 0 14:27Рой Жонс Усик иштирокидаги орзу қилинган жанг ҳақида гапирди 0 13:53Гэтжи Махачев билан жанг учун UFC чемпионлик камаридан воз кечмоқчи 0 13:26Абу-Даби UFC 333 турнирининг асосий жанги деярли маълум + ФОТО 0 13:01Беҳруз Каримов — "Лугано" футболчиси! 0 12:36WBА Мурат Гассиевнинг рақибини эълон қилди. У мағлубиятсиз британиялик! 0 12:05Шара Буллетнинг RAF лигасидаги дебюти ватандошига қарши бўлади + ПОСТЕР 0

21 ноя 11:31
Янгиликлар

Шахмат

Бугун Тошкентда шахмат бўйича Prezident Kubogi турнири бошланади

Бугундан пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академияси яна бир нуфузли халқаро мусобақага мезбонлик қила бошлади.

Тўққиз кун давомида дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Prezident Kubogi мусобақаси бош соврини учун ўзаро баҳс олиб боришади. Иштирокчилар FIDE рейтингидаги ўринларига қараб А ва В гуруҳларида дона суришади.  

Юртимиз шарафини А гуруҳи баҳсларида Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Шамсиддин Воҳидов, Нодирбек Якуббоев сингари таниқли гроссмейстерларимиз ҳамда истеъдодли ёш шахматчиларимиз ҳимоя қилади. Абдусатторов халқаро турнирнинг биринчи рақамли иштирокчиси сифатида сараланган. Эронлик Парҳам Мақсудлу иккинчи, унинг ҳамюрти Амин Табатабайи учинчи рақам остида таснифланган.   

Барча тўққиз учрашувини биринчи тахтада ўтказадиган Нодирбек Абдусатторов (2777) бугун соат 14:00да старт оладиган 1-тур баҳсида қора доналарда ҳиндистонлик Самбит Панда (2380) билан ҳисоб китоб қилади.  Жавоҳир Синдаров (2682) FIDE байроғи остида ҳаракат қиладиган Екатерина Голцева, Шамсиддин Воҳидов (2681) эса ҳиндистонлик Этан Ваз (2370)га қарши дона суради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг