UZ

Сўнгги янгиликлар

14:02Мераб Двалишвили Пётр Ян билан трилогия қачон ўтказилишини айтди 0 13:39UFC Илия Топурияни камардан маҳрум қилмоқчи бўлган экан 0 13:13Ислам Махачев қайтмоқда: жанг санаси ва манзили маълум 0 12:52Зидан Франция терма жамоасидаги мураббийлар штабини шакллантирмоқда 0 12:31Рамазон Темировнинг укаси ҳам Mangu 2 турнирида жанг қилади (ПОСТЕР) 0 12:10Кадетларимиз Тошкентда йиғин бошлашди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 11:49Фомин рейтингда ўзидан деярли 600 поғона қуйидаги теннисчига мағлуб бўлди 0 11:28FIFA Series 2026 турнирида кузатишга арзирли юлдузлар 0 11:07Нурсултон Рўзибоев Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетди, икки ойдан кейин жанг (ФОТО) 0 10:39Ғуломжон Абдуллаев PWL 11 турнирида икки рақиб билан жанг қилади! 0 10:14Конор Макгрегор жангларга қайтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди 0 09:44“Бобур Арена” 24/7 форматдаги мажмуага айланади 0 09:20Фрэнсис Нганну: "UFC’дан кетиш — ҳаётимдаги энг тўғри қарор" 0 08:57Велотрекчиларимиз Осиё чемпионатида илк бор жамоавий йўналишда шоҳсупага кўтарилишди 0 08:34Қозоғистон ҳам Осиё чемпионати учун таркибини эълон қилди 0

24 янв 13:01
Янгиликлар

Шахмат

Tata Steel Chess-2025. Бугун Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпионига қарши ўйнайди

Шу кунларда Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича анъанавий "Tata Steel Chess-2025" мусобақаси ўтказиляпти.

Бугун бир кунлик дам олишдан сўнг мусобақада 6-тур учрашувлари ўтказилади. Нуфузли турнирнинг "Мастерс" гуруҳида Нодирбек Абдусатторов, "Челленжер"ида эса Нодирбек Якуббоев совринли ўринлар учун баҳс олиб боряпти. Бешинчи турдан сўнг Абдусатторов 3 ғалаба ва 2 дуранг билан 4 очко жамғарган ҳолда қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадам бўлиб турибди. "Челленжер" гуруҳида қатнашаётган Нодирбек Якуббоев эса 2,5 очко билан 8-поғонани банд этган. 

Бугун 6-турда Нодирбек Абдусатторов (2768) бугунги кундаги асосий рақибларидан бири - амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммараджу (2777) билан оқ доналарда ҳисоб-китоб қилади. Бугунги учрашув олдидан Нодирбек ҳисобида 4, Гукешда 3,5 очко бор. Жаҳон чемпиони қўшимча кўрсаткичларга кўра кучли учликка якун ясаган. Нодирбек Якуббоев (2659) эса бугун 6-турда оқ доналарда германиялик Фредерик Свен (2664)га қарши баҳс олиб боради. 

Ҳамюртларимиз иштирокидаги ҳар икки учрашув бизнинг вақт билан соат 18:00да бошланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг