UZ

Сўнгги янгиликлар

07:09Таниқли боксчи Эдгар Берланга Флоридада ҳибсга олинди 0 23:16Россия чемпионати тўпурари Ўзбекистонга қарши ўйинда иштирок этишдан бош тортди 0 22:45"Сизни қон кутмоқда". Адесанья UFC’даги навбатдаги жанги учун шартнома имзолаганини эълон қилди 0 22:04Конор Макгрегорнинг мураббийи шогирдининг жангларга қайтиш эҳтимолини баҳолади 0 21:30АCА 209: Холмурод Нурматов ва Саидёқуб Қаҳрамонов иштирокидаги турнирнинг тўлиқ карди билан танишинг 0 20:56МЮ ҳужумчиси йил охиригача сафдан чиқди 0 20:13UFC 334 чемпионлик жангининг захира иштирокчиси эълон қилинди 0 19:32Guangzhou Open. Кудерметова ва Тимофеева жуфтликда 1/4 финалга чиқди 0 18:57Махачевнинг мураббийи Исламнинг ММАдан кетишидан олдин кимлар билан жанг қилишини кўришни исташини ошкор қилди 0 18:21Англия Лига кубоги 1/4 финал қуръаси натижалари маълум бўлди 0 17:43Фёдор Емельяненко: "Дана Уайт фаолиятимни бўғиб қўймоқчи эди" 0 17:05"Менинг камаримни олиб қўйишди". Чимаев Стрикланд билан жангдаги мағлубиятини яна тан олмади 0 16:38III Ёшлар Олимпиадасида иштирок этадиган Қозоғистон делегацияси таркиби эълон қилинди 0 15:56"Барселона" Испаниядаги йирик темир йўл ҳалокатига муносабат билдирди 0 15:19Guangzhou Open. Тимофеева рейтингда 405-поғонада бораётган 16 яшар қизчага ютқазди 0

16 май 15:51
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозларимиз Қозоғистондаги турнирда муваффақиятли иштирок этдилар

Теглар :  Қиличбозлик
Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича "Жас Канат" номли халқаро турнир бўлиб ўтди.


Ушбу мусобақада иштирок этган спортчи йигитларимиз совриндор ўринларнинг уччаласини ҳам банд қила олишди. Биринчи ўринни Чирчиқ олимпия захиралари спорт коллежи тарбияланувчиси Жалолиддин Душамбоев қўлга киритган бўлса, иккинчи ўрин Тошкент шаҳри вакили Бобир Расуловга насиб этди. Бронза медалини эса яна ЧОЗСК спортчиси Абдулазиз Бахтиёров қўлга киритди.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, 2015 йилда Чирчиқда очилган қиличбозлик маркази қисқа вақт ичида маҳоратли спортчиларни тарбиялаб бермоқда.

Айнан ушбу спортчиларимиз 2018 йили Аргентинада бўлиб ўтадиган ўсмирлар олимпиадасида иштирок этиш имкониятига эга бўлишлари мумкин.

Қизлар ўртасидаги мусобақаларда эса Тошкент шаҳри вакили Севинч Исмоилова учинчи ўринни эгаллади.

80дан ортиқ йигит-қизлар иштирок этган турнирда Ўзбекистон делегацияси қуйидаги таркибда иштирок этди:

Душамбоев Жалолиддин

Бобир Расулов

Абдулазиз Бахтиёров

Севинч Исмоилова

Дайибекова Зайнаб

Шахноза Тогаймуродова

Мураббий - Нурали Носиров

Эртага жамоавий баҳслар ўтказилади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг