UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50Собиқ чемпион Стрикленд нима учун Чимаев учун хавфли эканини тушунтирди 0 18:28Рюдигер "Реал" машғулотида Каррерасга қўл кўтарди 0 18:05"UFC Аспиналлга нисбатан адолатсиз йўл тутди" - Волков 0 17:40Мейвезер — Пакьяо реванши Лас-Вегасда бўлмаслиги мумкин — ESPN 0 17:17Топурия: "UFC менга бошқача гапирганди..." 0 16:38Хави "Челси"ни бошқармайди, клуб бошқа уч номзодга қизиқмоқда 0 16:16Волков нима учун Алекс Перейра Сириль Ган билан жангда қийналишини айтди 0 15:39Жавоҳир ва Гукеш иштирокидаги турнир бошланди. Биринчи кундан сўнг Синдаров тож соҳибидан юқорида! 0 15:17Иво Бараневский: "Богдан мен билан жангни нега қабул қилмаганини тушунаман" 0 14:52Жаҳон чемпионати якуний таркиблари қачон эълон қилинади ва ундан неча нафар футболчи ўрин олади? 0 14:25Асламжон Ортиқовнинг қолдирилган жанги қачон ўтказилиши маълум бўлди 0 14:01Ёш оғир атлетикачиларимиз Мисрда ўтаётган жаҳон чемпионатида 2 та медалга эга чиқишди 0 13:39Ислам Махачев навбатдаги жангига Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси билан бирга тайёрланмоқда 0 13:1739 ёшли Халк "Флуминенсе" билан шартнома имзолади 0 12:56Ўзбек спортида тарихий воқеа! Жасурбек Рустамхонов АҚШ хоккей клуби томонидан драфт қилинди! 0

16 дек 09:57
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистонлик спортчи 4 йилга дисквалификация қилинди

Ўзбекистонлик спортчи 4 йилга дисквалификация қилинди

Жорий йилнинг сентябрь ойида Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида ўтказилган I МДҲ ўйинларида иштирок этган Муай-тай спорт тури бўйича терма жамоа аъзоси Фахриддин Хасановдан олинган допинг-синамасида тақиқланган модда аниқланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

I МДҲ ўйинларида 57 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчи Фахриддин Хасанов олтин медальга сазовор бўлган эди. Жорий йилнинг 8 сентябрь куни мусобақа жараёнида топширган допинг-синамасидан “мельдоний” тақиқланган моддаси аниқланган. “Meldonium” тақиқланган моддалар рўйхатининг S4. Гормонлар ва метаболизм модуляторлари синфига мансуб ҳисобланади.

Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг (WADA) Халқаро тестлаш ва тергов-суриштирув бўйича стандарти талабларига асосан, Ф.Хасанов жорий йилнинг 8 октябридан бошлаб мазкур ҳолат Россия антидопинг агентлиги (RUSADA) томонидан тўлиқ ўрганилиши ва тегишли қарор чиқазилгунга қадар спорт фаолиятидан вақтинча четлаштирилган эди.

RUSADA Ахлоқ комиссиясининг 8 декабрдаги қарорига кўра, Фахриддин Хасанов антидопинг қоидабузарликда айбдор деб топилиб, унга 4 йиллик дисквалификация жазо чораси тайинланди. Дисквалификация муддати 2021 йил 8 октябрдан бошлаб 2025 йил 7 октябрга қадар давом этади.

Дисквалификация давомида спортчи терма жамоа билан биргаликда ўқув-машғулот йиғинларида ҳамда мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Спортчининг олтин медали белгиланган тартибда мусодара этилади, тўплаган рейтинг баллари бекор қилинади ва эгаллаган 1-ўрини кейинги, 2-ўриндаги спортчига тақдим этилади.

Эслатма! Антидопинг қоидаларини бузган спортчилар, мураббийлар, шифокорлар ва бошқа шахсий таркиб вакиллари учун жазо муқаррардир!.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг