01 июн 08:29
Янгиликлар
Бокс/ММА
Усик — Жошуа реванш жанги кечиктирилиши мумкин
Александр Усик ва Энтони Жошуа ўртасидаги 23 июль санасига белгиланган реванш жанги кечиктирилиши мумкин.
Бу ҳақда промоутер Эдди Хирн маълум қилган. Эддининг қўшимча қилишича, шундай вазият содир бўлган тақдирда, жанг санаси узоғи билан икки ҳафтага кечиктирилади.
"Биз жангни 23 июль куни ўтказиш устида иш олиб бордик. Иккала томон ҳам барча шартларга рози, жангни расман эълон қилишга деярли тайёрмиз. Муаммо шундаки, якунлашимиз керак бўлган барчаси — қоғоз ишлари эди. У режа қилинганидан 10 кун кўп вақтимизни олди. Шундай бўлсада, барчаси келишилган, тайёр туринг", - деди Хирн IFL TV нашрига.
Ҳавола :
Манба : allboxing
Фикрлар