UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Белбоғли курашни янада ривожлантириш йўлида меморандум имзоланди 0 19:02"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади 0 18:41UFC 310 турнирининг тўлиқ карди маълум қилинди 0 18:20Макс Ферстаппен — Формула-1 2024 йилги мавсум чемпиони! 0 17:59Аёллар курашида барча вазнларда ғолиблар маълум бўлди + ФОТО 0 17:38Холанд 850 минг сўм сабаб қамоққа тушиши мумкин 0 17:17Ўзбекистон чемпионатида медаллар жамғариш бўйича қайси вилоят биринчи бўлди? 0 16:56Расман! UFC 311 турнири учун қизиқарли жанг эълон қилинди 0 16:35Мераб Двалишвили Петр Ян билан қачон жанг қилмоқчи эканини айтди 0 16:14Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман" 0 15:53Чавандозларимизнинг навбатдаги ғалабаси 0 15:32Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг барча ғолиб ва совриндорлари маълум + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:11"Ундан қўрқдим!". Тайсон Фьюри нима учун стердаун вақтида Усикка қарамагани ҳақида гапирди 0 14:50"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди 0 14:29Prezident Kubogi. Нодирбек ҳиндистонлик рақибга қарши, Синдаров эса дербидаги ўйинини бошлади 0

06 окт 17:47
Янгиликлар

Дзюдо

ЖЧ-2022. Дзюдочимиз 5-ўрин билан кифояланди

Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати бошланди.

Бугун кун давомида эркаклар ўртасида -60 кг, аёллар ўртасида эса -48 кг вазн тоифасида баҳслар ўтказилди. Унда икки нафар ўзбек дзюдочиси ҳам курашди. Эркаклар ўртасида -60 кг вазнда Дилшод Баратов, аёлларда эса -48 кг вазнли Ҳалимажон Қурбонова медаллар учун курашди. 

Бир неча рақибларини мағлубиятга учратиб, ярим финалгача етиб келган Дилшодбек Баратов бронза учун баҳсда қозоғистонлик Елдос Сметовга қарши баҳс олиб борди ва афсуски имкониятни бой берди. 

Ҳалимажон Қурбонова эса иккинчи босқичда италиялик рақибасига ютқазиб қўйди. 




Ҳамюртларимизнинг қайд этаётган натижалари билан ушбу саҳифада танишиб боришингиз мумкин бўлди. 


САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ


Афсуски Дилшодбек Баратов Golden Score'да Елдос Сметовга ютқазиб қўйди. Спортчимиз 5-ўрин билан кифояланди. 


Кечки дастур жанглари бошланди. Ҳозирча аёллар ўртасида -48 кг вазн тоифасида медаллар учун баҳслар ўтказилмоқда. Бироздан сўнг Дилшодбек Баратов қозоғистонлик Елдос Сметовга қарши татамига чиқади. 


Энди Баратов соат 17:00дан сўнг бошланадиган финал блокда бронза медали учун баҳс олиб боради. Унга қозоғистонлик Елдос Сметов рақиблик қилади. Ҳамюртимиз иштирокидаги баҳс тахминан 17:15 дан кейин бошланади. 


Дилшодбек Баратов ярим финалда мўғулистонлик Ариунболд Енктаивага қарши баҳс олиб борди ва Golden Score'да имкониятни бой бериб қўйди. 


Энди Баратов ярим финалда мўғулистонлик Ариунболд Енктаиван билан беллашади.


-60 кг вазнли Дилшодбек Баратов исроиллик Ям Вольцзакка қарши баҳс олиб борди ва вазари баҳоси эвазига ғалаба қозониб, ярим финалга чиқди!


Бироздан сўнг Дилшодбек Баратов чорак финалда Исроил вакили Ям Вольцзакка қарши татамига чиқади. 


-48 кг вазнда Ҳалимажон Қурбонова италиялик Ассунта Скуттога қарши баҳс олиб борди ва афсуски иппон эвазига ютқазиб қўйди.


-60 кг вазнда Дилшодбек Баратовнинг кореялик Ли Ҳаримга қарши жанг қилди ва учта шидо баҳоси эвазига ғалаба қозонди.


-48 кг вазнли Ҳалимажон Қурбонова илк босқичда туркиялик Мерве Азакка қарши баҳс олиб борди ва Golden Score'да учинчи шидо эвазига ғалаба қозонди.


-60 кг вазнли Дилшодбек Баратов иккинчи босқичда украиналик Артём Лесюкка қарши татамига чиқиб, иппон эвазига ғалаба қозонди.

Дилшодбек иккинчи даврада украиналик Артём Лесюкка қарши баҳс олиб борадиган бўлди. 


-60 кг вазнли Дилшодбек Баратов илк босқичда Муҳаммад Акашга қарши курашди ва ғалаба қозонди. Рақиб учта шидо эвазига мағлуб этилди. 


Спортчиларимиз мусобақани қуйидаги рақибларга қарши бошлашади: 

-60 кг: Дилшодбек Баратов - Муҳаммад Аккаш (IJF Refugee team)

-48 кг: Халима Қурбонова - Мерве Азак (Туркия)


Беллашувлар соат 10:30 да "Ҳумо Арена"да бошланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

+2   
06 окт 17:59:44
.Sherzod.
Ertangi baxslarda Diyora Keldiyorova natija qilmasa Sardor Nurullayevda xech qanaqa imkoniyat yo‘q agar chiqib borsa 3 bosqichda o‘zi uchun o‘tib bo‘lmas raqib Orxan Safarov undan o‘tsa Denis Viere bu degani 99 % medal yoq degani. 73 kg Shaxramda qura yaxshi lekin uni tajribasizligi pand beradi 81 kg da Boltaboyev birinchi baxsni o‘zidan kuchi tugab o‘zini vesini ko‘tarolmay qoladi shuncha zborga borib u nimalar qilyabdi xayronman lekin 90 va 100 kg da nasb bizikilar chempion bo‘ladi qura ular uchun yaxshi o‘zlariyam yaxshi formada kuzatamiz
+2   
06 окт 16:48:34
.Sherzod.
60 kg da Baratov tanlanganida shaxsan manda etiroz paydo bo‘lgan edi sababi oxirgi bir yilda xalqaro turnerlardagi ishtirokini kuzatdim usul deyarli yo‘q faqat uchta ogaxlantirish bilan g‘alaba qozonadi yoki uchta shido bilan mag‘lub bo‘ladi, lekin u Jaxon chempionatida yaxshi ishtirok etdi Smetov bilan kuzatamiz imkoniyatlari 20/80. bizning eng og‘riqli nuqtamuz bu 60 kg, ayollarda esa 57 kg xisoblanadi, afsuski jamoviy baxslarda 57 bor va bu bizga pand beradi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг