UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Ўзбекистонлик боксчиларнинг лицензион турнирдаги илк жанглари қачон ўтказилади? (жанглар рўйхати) 0 19:36Тошкентдаги "Катта Дубулға"ни нечанчи ўринда якунладик? (медаллар рейтинги) 0 19:12Жоржина Родригес Роналдунинг фаолиятини қачон якунлаши ҳақида гапирди 0 18:54"Катта Дубулға"нинг сўнгги кунини олтин ва бронза билан якунладик, умумий ҳисобда 6 та медалга эгамиз 0 18:05UFC'нинг кейинги турнири UFC 299 кечасида бўлиб ўтади. Асосий кард билан танишинг 0 17:42Акапулько. Де Минаур бош совринга эга чиқди 0 17:20Европа гранди Гюлерга қизиқмоқда. "Реал" хавбеки клубини ўзгартириши мумкин 0 16:47Девин Хейни Флойд Мейвезер ҳақида кескин фикр билдирди 0 16:25"King" Леброн навбатдаги рекордни ўрнатди 0 16:02Бекзат Алмахан бугунги жангдан сўнг жиддий жароҳат олди 0 15:40 Беллингем бир нечта ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин 0 15:18Мокаев UFC раҳбарига мурожаат билан чиқди 0 14:55Бокс. Бугун лицензион турнирда юртдошларимиз иштирок этишмайди. Илк вакилимиз эртага жанг қилади 0 14:33Муҳаммад Алининг набираси навбатдаги жангини ўтказди 0 14:12"Рома" ўз ҳужумчиси билан шартномани узайтирмоқчи 0

26 сен 18:00
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қиличбозлик, Дзюдо, Шахмат, Осиё ўйинлари

Осиё ўйинларининг учинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар 1 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритишди

Теглар :  Осиё ўйинлари
Бугун, 26 сентябрь куни Ханчжоудаги Осиё ўйинларида учинчи кун беллашувлари бўлиб ўтди.

Кун давомида ўзбекистонлик спортчилар 1 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритишди.

Совриндорларимиз рўйхати: 

Олтин:

Музаффарбек Тўрабоев (дзюдо)


Кумуш: 

Давлат Бобонов (дзюдо)

Жавоҳир Соҳибов, Мухтасар Тохирова (ўқ отиш)


Бронза:

Чарос Қаюмова (таэквондо)

Ирисхон Қурбонбоева (дзюдо)

Алишер Юсупов (дзюдо)

Дарья Латишева (ушу)

Зайнаб Дайибекова (қиличбозлик)


- - - - - - 


Ушбу саҳифа орқали бугунги кун доирасида иштирок этаётган спортчиларимизнинг натижаларидан онлайн равишда бохабар бўлиб боришингиз мумкин бўлди.


ЯНГИЛАШ


17:45. Шахмат. Нодирбек Абдусатторов мўғулистонлик рақиб билан дуранг ўйнади. Жавоҳир Синдаров эса эронлик рақибдан устун келди. 

Қизларимиздан Умида Омонова хитойлик рақибаси билан дуранг ўйнади. Нилуфар Якуббоева эса кореялик рақибасидан устун келди. 


17:17. Ушу. Жамшидбек Гулибоев филиппинлик Арнел Мандалга ютқазди.


16:15. Шахмат. Умида Омонова хитойлик рақибасини мағлуб этди. Нилуфар Якуббоева эса БАА вакиласига ютқазиб қўйди. 


15:56. Зайнаб Дайибекова ярим финалда кореялик рақибга 14:15 ҳисобида ютқазди. Эхххх. Озгина етишмади! Шу тариқа Зайнаб бронза медали билан кифояланди... БРОНЗА!


15:42. Зайнаб Дайибекова кореялик рақибга қарши ярим финални бошлади! "Спорт ТВ"да жонли эфир!


15:25. Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик, Жавоҳир Синдаров эса хитойлик рақибга ютқазиб қўйди.


14:53. Спорт гимнастикаси. Асадбек Аъзамов 6, Равшан Комилжонов эса 8-ўринда якунлади. Баҳсларда 18 спортчи иштирок этганди.


14:50. Чим устида хоккей баҳсларида йигитларимиз Японияга 1:10 ҳисобида ютқазишди. 


14:42. Дзюдочимиз Алишер Юсупов япониялик рақибини иппон эвазига мағлуб этди ва бронза медалига эга чиқди!


14:13. ОЛТИНННН!!! Дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев финалда мўғулистонлик рақибини мағлуб этди ва Осиё ўйинлари чемпионига айланди!


13:48. Ушу. Дарья Латишева Нанкуан&Нандао йўналишида бронза медалини қўлга киритди! БРОНЗА!


13:43. Нодирбек Абдусатторов хитойлик кучли рақиб - Йи Веини мағлуб этди ва медаль учун имкониятларни яхшилаб олди! Жавоҳир Синдаров эса тажрибали ҳинд - Аржун Эригаисидан устун келди. 

Қизларимиздан Умида Омонова сингапурлик рақибасини ютди. Нилуфар Якуббоева эса ҳиндистонлик Хумпи Конеруга имкониятни бой берди. 


13:40. Дзюдочимиз Ирисхон Қурбонбоева мўғулистонлик рақибасини иппон эвазига мағлуб этди ва бронза медалини қўлга киритди!


13:37. Сув полосида қизларимиз Жанубий Кореяни 18:8 ҳисобида мағлуб этишди!


13:33. Қиличбоз йигитларимиз ўз юришларини тўхтатишди. Жавоҳир Нурматов Қозоғистон, Файзулла Алимов эса Жанубий Корея вакилига ютқазди.


13:26. Давлат Бобонов финалда қирғизистонлик рақибга имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медаль билан кифояланди.. Эххх... Бизда КУМУШ!


13:05. Қиличбозлик. Жавоҳир Нурматов нимчорак финал беллашувида қозоғистонлик тажрибали Элмир Алимжановга 8:13 ҳисобида мағлубиятга учради ва мусобақани тарк этди.


12:43. Таэквондо. Чарос Қаюмова ярим финал жангини ўтказди. Хитой Тайпейи вакиласи Вей Чун Линга қарши кечган баҳсда ҳамюртимиз 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Шунга қарамай, Чарос Осиё ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди!


12:34. Қиличбозлик. Жавоҳир Нурматов филиппинлик рақибини 15:13 ҳисобида таслим этди ва нимчорак финал масаласини ҳал қилди.


12:23. Қиличбозлик. Файзулла Алимов 1/16 финал доирасида қирғизистонлик Илим Бактибек Улууни 15:8 ҳисобида мағлубиятга учратди ва нимчорак финалга йўл олди. 


12:00. Абдумалик Халоков Хитой Тайпейи боксчисини ишончли тарзда 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди!


11:46. Таэквондочимиз Мадина Мирабзалова чорак финалда Хитой Тайпейи вакиласига 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.


11:45. Таэквондо. Чарос Қаюмова филиппинлик рақибасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди!


11:14. Афсуски боксчимиз Азиза Зокирова таиландлик рақибасига имкониятни бой берди ва мусобақадаги иштирокини якунлади.


10:55. Давлат Бобонов ярим финалда мўғулистонлик рақибини иппон эвазига мағлуб этди ва финал йўлланмасини қўлга киритди!


10:25. Музаффарбек Тўрабоев Қозоғистон вакилини мағлуб этди ва Осиё ўйинлари финалига йўл олди!


10:19. Дзюдочимиз Ирисхон Қурбонбоева афсуски ярим финалда хитойлик рақибасига ютқазди. Энди у ҳам бронза учун курашади. 


10:00. Афсуски Рината Илматова ўтиш жангида қозоғистонлик рақибасига ютқазиб қўйди ва мусобақадаги иштирокини якунлади. 


9:44. Велоспорт. Трекнинг жамоавий баҳслари саралашида эркаклар терма жамоамиз 7 жамоа ичида 6-натижани қайд этишди. 


9:37. Алишер Юсупов ярим финалда БАА шарафини ҳимоя қилаётган Магомедомар Магомедомаровга имкониятни бой бериб қўйди. Энди у бронза медали учун курашади.


9:34. Дзюдочимиз Давлат Бобонов чорак финалда кореялик рақибини иппон эвазига мағлуб этди ва Осиё ўйинлари ярим финалига чиқди!


9:15. Ҳумоюн Султонов таиландлик рақибини 6:4, 6:2 ҳисобларида мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди!


9:12. Велоспортчи қизларимиз жамоавий трек саралашида 6 жамоа ичида 5-натижани қайд этди.


9:00. Дзюдо. Рината Илматова чорак финалда кореялик рақибасига ютқазиб қўйди. Унда ҳали бронза медали учун имконият бор.


8:56. Ўқ отиш. Жавоҳир Соҳибов ва Мухтасар Тоҳирова аралаш баҳслар финалида мезбон Хитойга қарши беллашишди. Афсуски ушбу баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди. Бизда КУМУШ медаль! Ўқ отишдаги кумуш - кутганимиздан анча яхши!


8:53. Зайнаб Дайибекова чорак финалда хитойлик рақибасини 15:12 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўл олди!


8:44. Дзюдо. Ирисхон Қурбонбоева қозоғистонлик рақибасидан устун келди ва ярим финалга йўл олди.


8:32. Дзюдочимиз Алишер Юсупов қозоғистонлик рақибини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди.


8:25. Икки нафар таэквондочимиз 11:00дан сўнг бошланадиган чорак финал баҳсларида жанг қилади:

-53 кг: Чарос Қаюмова - Жесика Канабал (Филиппин)

-57 кг: Мадина Мирабзалова - Чиа Линг Ло (Хитой Тайпейи)


8:22. Зайнаб Дайибекова бироздан сўнг чорак финалда хитойлик рақибасига қарши баҳс олиб боради.


8:18. Қиличбозлик. Паола Плиего асосий давранинг илк босқичидаёқ ютқазди. У кореялик рақибасига 14:15 ҳисобида имкониятни бой берди.


8:08. Таэквондо. Мадина Мирабзалова илк босқичда тожикистонлик рақибасидан устун келди.


8:02. Ҳумоюн Султонов таиландлик рақибга қарши баҳсда биринчи сетни ўз фойдасига ҳал қилди - 6:4.


7:58. Дзюдо. Давлат Бобонов ғалаба билан бошлади. У илк босқичда Баҳрайн шарафини ҳимоя қилаётган Сулим Мараевни иппон эвазига мағлуб этди.


7:50. Зайнаб Дайибекова япониялик рақибасини 15:12 ҳисобида мағлубиятга учратди!


7:44. Дзюдо. Рината Илматова непаллик рақибасини иппон эвазига мағлуб этди.


7:40. Таэквондо. Чарос Қаюмова гонконглик рақибасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва кейинги босқичга чиқди.


7:38. Сузиш. 400 метрга комплекс сузиш баҳсларида Егорь Петряков саралашда 4:27.87 натижа кўрсатди ва ўз гуруҳида 8 спортчи ичида 6-ўринни эгаллади. У медаллар учун курашдан чиқди.


7:30.Теннисчимиз Ҳумоюн Султонов таиландлик рақибига қарши учрашувни бошлади.


7:23. Дзюдо. Ирисхон Қурбонбоева илк саралаш босқичида КХДР вакиласини иккита вазари эвазига мағлубиятга учратди


7:14. Таэквондо. Ниёз Пўлатов илк босқичдаёқ кореялик рақибга тўқнаш келди ва афсуски имкониятни бой бериб қўйди. Эхх... Омадсиз қуръа.


7:05. Қиличбозлик. Зайнаб япониялик, Паола эса кореялик рақибга қарши асосий даврани бошлайдиган бўлди. Қийин қуръа.


6:50. Қиличбозларимиз Зайнаб Дайибекова ва Паола Плиего мос равишда 10 ва 11-ўринни қўлга киритиб, асосий босқичга йўл олишди. 


6:45. Эътиборлиси, ўқ отувчиларимиз иккинчи натижа қайд этиб. финал йўлланмасини қўлга киритишган. Финалда рақибимиз Хитой бўлади. Баҳс олтин медаль учун кечади. Куннинг дастлабки медалларидан бири ўқ отувчиларимиздан бўлади. Буни олтин ёки кумуш бўлишини 8:35 да бошланадиган баҳс орқали билиб оламиз!


6:39. Қиличбозимиз Зайнаб Дайибекова ҳам саралашда 2 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этди.


6:30. Ўқ отиш баҳсларида (аралаш жамоавий) Жавоҳир Соҳибов ва Мухтасар Тоҳирова 21 та жамоа ичида 2-натижани қайд этди ва финалга йўл олди!


6:19. Қиличбозлик. Паола Плиего саралаш баҳсларида 2 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этди. 


Ассалому алайкум. Ўзбек спортчиларининг Осиё ўйинларидаги иштирокидан онлайнни бошлаймиз. 

- - - - - - 

26 сентябрда кун давомида қуйидаги спортчилар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади:  

6:00. - Ўқ отиш. Аралаш жамоавий дастур, 10 метрга милтиқдан отиш, саралаш. Жавоҳир Соҳибов, Мухтасар Тоҳирова.

6:00. - Қиличбозлик. Аёллар, сабля, саралаш. Пауло Плиего - Шиҳоми Фукушима (Япония)

6:00. - Қиличбозлик. Аёллар, сабля, саралаш. Зайнаб Дайибекова - Роксана Хатун (Бангладеш)

07:00. - Теннис. Эркаклар, яккалик, 3-раунд. Ҳумоюн Султонов - Касидит Самрей (Таиланд)

7:00. - Таэквондо. Эркаклар, -63 кг, нимчорак финал. Ниёз Пўлатов - Ли Гибьём (Корея Республикаси)/Данг-Куанг Фам (Вьетнам) баҳси ғолибига қарши

07:00 дан сўнг. - Дзюдо. Аёллар, -78 кг, нимчорак финал. Ирисхон Қурбонбоева - Ким Кёнгран (Шимолий Корея)

07:00 дан сўнг. - Дзюдо. Аёллар, +78 кг, нимчорак финал. Рината Илматова - Аакрити Ёши (Непал)

07:00 дан сўнг. - Дзюдо. Эркаклар, -90 кг, нимчорак финал. Давлат Бобонов - Сулим Мараев (Баҳрайн)

07:00 дан сўнг. - Дзюдо. Эркаклар, -100 кг, чорак финал. Музаффарбек Тўрабоев - ТBD

07:00 дан сўнг. - Дзюдо. Эркаклар, +100 кг, чорак финал. Алишер Юсупов - TBD

7:10. - Ушу. Аёллар, нанқуан йўналиши финали. Дарья Латишева

07:15 дан сўнг. - Сузиш. Эркаклар, 400 метрга комплекс усулда сузиш. Егор Петрьяков

7:45. - Таэквондо. Аёллар, -53 кг, нимчорак финал. Чарос Қаюмова - Юен Тинг Со (Гонгконг)

7:45. - Велотрек. Аёллар, жамоавий. Нафосат Қозиева, Маргарита Мисюрина, Янина Кускова, Ольга Забелинская

8:35. - Велотрек. Эркаклар, жамоавий. Эдем Эминов, Алексей Фомовский, Дмитрий Бочаров, Данил Евдокимов

9:00. - Таэквондо. Аёллар, -57 кг, нимчорак финал. Мадина Мирабзалова - Муниса Ойматова (Тожикистон)

9:30. - Қиличбозлик. Эркаклар, шпага, саралаш. Файзулла Алимов - Мужадед Аван (Покистон)

9:30. - Қиличбозлик. Эркаклар, шпага, саралаш. Жавоҳирбек Нурматов - Чиннапат Чалоемчанен (Таиланд)

10:30. - Чим устида хоккей. А савати, 2-ўйин. Ўзбекистон - Япония

11:00. - Бокс. Аёллар, -75 кг, нимчорак финал. Азиза Зокирова - Байсон Манеекон (Таиланд)

11:45. - Бокс. Эркаклар, -57 кг, 1/16 финал. Абдумалик Халоков - Вей Ченг Ли (Хитой Тайпейи)

12:00. - Спорт гимнастикаси. Эркаклар, финал. Асадбек Азамов, Равшан Комилжонов.

12:00. - Сув полоси. Аёллар, робин раунди. Ўзбекистон - Корея Республикаси

12:00. - Шахмат. Индивидуал йўналиш, 5-6-7-тур. Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Умида Омонова, Нилуфар Якуббоева

13:05. - Ушу. Аёллар, нандао йўналиши финали. Дарья Латишева

16:30 дан сўнг. - Ушу. Эркаклар, 56 кг, чорак финал. Жамшидбек Гулибоев - Арнель Мандал (Филиппин)

16:30 дан сўнг. - Ушу. Эркаклар, 70 кг, чорак финал. Муҳаммадали Йўлдошев - Ҳи Фенг (Хитой).

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
26 сен 14:55:44
Bulent Ersoy
Эх Богов келиб келиб узидан анча паст турадиган Киргизга ютказгани ёмон булибти агар Япониялик булгандаям Алам килмасди афсус
+1   
26 сен 13:55:38
Bulent Ersoy
Bobonov Yppointing imkoniyatni boy bergandayam shuncha alam qilmasdi
+1   
26 сен 10:22:01
Bulent Ersoy
Xech bumasa Muzaffar turabekov qozoqni yutsin bumasa Qozoqistondan kuchsizligimizni tan olamiz shekil
+1   
26 сен 10:18:28
Bulent Ersoy
Qozoqistonga 3 medalni boy berdik 3 chalasiyam Qozog'istonga naxon bittasini yutolmadik
+1   
26 сен 08:12:51
Мирзаев Расул
Спор тв улик
   
26 сен 13:48:52
Aziz Nabiev
Tailand qozoq sportchilariga kop yutqazishdi sportchilar imiz Bobonovni umuman tushunmadim usul yo'qku tavakkal qirgʻizga yutqazdi.
   
26 сен 11:26:37
Bulent Ersoy
2 қизимиз Тайландга ютқазди
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг