UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20Монтеррейда ўзбек теннис дербисига гувоҳ бўламиз! 0 20:01АПЛ. "Манчестер Сити" мавсумни иродали ғалаба билан бошлади, Ҳусанов тўлиқ ўйнади 0 19:18Сехудо Двалишвилидан устун келди. RAF 12 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 18:26Теофимо Лопес Роландо Ромерони мағлуб этиб, фаолиятидаги учинчи WBA чемпионлик унвонини қўлга киритди 0 17:33Ҳамза Абдулкарим "Барселона"дан яхшиланган шартнома олади 0 16:3013 та жангдан 10 таси муддатидан аввал якунланган UFC Sacramento турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 15:50Анвар Анваров Швейцариядаги "Бриллиант Лига" босқичида иштирок этди 0 14:25Баҳодир Жалолов ва Бектемир Мелиқўзиев Осиё ўйинларига борадими? 0 13:35Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испания ва Уругвай билан ўйнайди 0 13:08Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлашди 0 12:32Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган 2027 йилги Жаҳон чемпионати логотипи эълон қилинди 0 11:14Александр Усик Бивол ва Бетербиевни тилга олмаган ҳолда дунёнинг энг яхши 5 нафар боксчисини айтди 0 10:34"Бавария" "Боруссия"ни мағлуб этиб, 2026 йилги Германия Суперкубоги эгасига айланди 0 00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0

29 окт 22:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Абдумалик Халаков: «Ҳатто, онам билан гаплашолмаяпман»

Рақибига умуман имконият бермаган Абдумалик Халаков жанг тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мураббийларим берган кўрсатмаларнинг барчасини бажардим деб ўйлайман. Улар шошилмасдан мазза қилиб жанг ўтказ дейишганди. Чунки биринчи жангим. Ҳали бу билан ҳамма имкониятларимни кўрсатмадим. Ин Шаа Аллоҳ, жангдан-жангга очилиб бораверамиз. Дастлабки жанг ҳар доим қийин бўлади. Рингни, рақибни ҳис қилиш лозим. Бундан кейинги чиқишларимни янада ёрқинроқ бўлишига ҳаракат қиламан.

Мухлислар мендан жуда кўп нарса кутяпти. Буни ҳис қиляпман. Инстаграмдан ёзишади. Уларга жавоб бера олмаяпман. Ҳатто, онам билан гаплашолмаяпман. Ҳаёлим фақат чемпион бўлишда. Бу ерга бекорга келмадим. Насиб қилса, байроғимизни баланд кўтараман. Нафақат мен, балки акаларимиз, дўстларимиз, барчамиз шу вазифани бажариш учун келганмиз. Кўряпсиз, бир нечта ғалабалар бизга берилмади. Бу биз учун зарба. Ҳасанбой ака, Миразизбек акаларни кучлилиги учун чиқариб юборишди. Шунинг учун биз рақибларимиздан бир бош устун бўлиб ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз», - деди Абдумалик Халаков

Рейтинг: +4   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг