UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Мессининг голи ва узатмаси "Интер Майами"га ғалаба келтирди + ВИДЕО 0 10:06Эркин курашчиларимиз Жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди 0 09:35Богдан Гусковнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили маълум + ПОСТЕР 0 09:04Усик кейинги жанги бўйича қарор қабул қилди ва рақибини айтди 0 08:23"Тоттенхэм" "Реал" ва "Барселона"га Порронинг нархини эълон қилди 0 07:42MMA юлдузларининг Мойкано - Нолан жангига муносабати: "Жангни ҳакам ютиб берди" 0 07:01"Алекс учинчи чемпионлик камарини қўлга кирита олади" - UFC собиқ чемпиони 0 22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0

13 сен 00:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Абдумалик Халоков иштирокидаги жанг муддатидан олдин якунланди

Ливерпуль шаҳридаги Жаҳон чемпионатида ярим финал баҳслари ўтказилмоқда.

Мусобақада -60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Абдумалик Халоков ярим финалда Япония вакили Шунсуке Китамотога қарши рингга кўтарилди. 

Жанг 2-раундда Абдумалик Халоковнинг қошидаги жароҳат сабабли тўхтатилди. Бундай вазиятда жанг тўхтатилгунга қадар олинган очколар ҳисобланади. Бу вақтга келиб Халоков жангда тўлиқ устунликка эришаётганди. Якунда ҳакамлар Абдумаликнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини қайд этишди.  

Маълумот учун, Абдумалик шу кунгача Туркия, Италия ва Қозоғистон вакилларини мағлубиятга учратиб, ярим финалга қадар етиб келганди. 

Энди у финалдаги жангини Бразилия ёки Болгария вакилига қарши ўтказади. 

Абдумалик Халоков бу орқали фаолиятида кетма-кет учинчи маротаба ЖЧ финалига чиқди. Боксчимиз бунгача 2021 йили Белградда ўтказилган Жаҳон чемпионатида кумуш, 2023 йил Тошкент мезбонлик қилган мусобақада олтин медални қўлга киритганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг