UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Алекс Перейра Ган билан жанг аслида қачон ўтказилиши кераклигини айтди 0 16:12Моуринью "Реал Мадрид"нинг олти футболчисини трансферга қўяди 0 15:30"Менга Жейк Полни боксдан йўқотиш вазифаси қўйилганди. Вазифани виждонан бажардим" - Жошуа 0 14:58"Гэтжи мени кибрли деб ҳисоблайди, аммо бу қандай тугашини биласизлар" - Топурия 0 14:086 нафар боксчимиз World Boxing рейтингида пешқадам сифатида қайд этилди 0 12:54Саудия Арабистони Жаҳон чемпионати ўйинлари учун бепул чипталар тарқатади 0 11:32Хотамбек Бойназаровга мағлуб бўлган жангчи UFC'га ўтди 0 10:56Нурмагомедов Макгрегорнинг қайтишига ишонмаяпти 0 09:33Дмитрий Бивол фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 08:57Водилда белбоғли кураш бўйича анъанавий турнир ўтказилди 0 08:12ФИФА Жаҳон чемпионати олдидан Абдуқодир Ҳусановга алоҳида эътибор қаратди 0 19:31Сенсация: Соболенко Диана Шнайдерга ютқазиб, «Ролан Гаррос»ни тарк этди 0 18:54"Tashkent Open Judo Kids Cup IV" мусобақаси бошланди 0 18:26Шаҳрам Ғиёсов WBO рейтингидан ҳам чиқарилди 0 17:58Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг энг қиммат футболчиси! 0

06 ноя 10:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

ACA 131. Штирков рақибини нокаутга учратди, Абдулвахабов ва Хасбулаев камарларини ҳимоя қилишди

Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида аралаш яккакураш қоидалари бўйича АСА 131 турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг қизиқарли жангларидан бирида россиялик машҳур ММА устаси Иван Штирков ҳамюрти Артур Астахов билан тўқнаш келди. Яримоғир вазн тоифасида кечган жанг биринчи раунднинг сўнгги сониялари ўтиб бораётган бир паллада тўхтатилди. Штирков рақибини нокаутга учратди.

Бу Иван Штирковнинг фаолиятидаги 22-жангида қозонган 19-ғалабаси бўлди. Яна иккита жангда Иван мағлубият аламини тотиб кўрган, бир жангда дуранг қайд этилган. Артур Астахов эса фаолиятидаги саккизинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Жанг олдидан Иван Штирков АСА рейтингида 7, Артур Астахов эса 6-ўринни эгаллаб турганди. 

«Баскет-Холл» аренасида кечган турнирнинг марказий жангида енгил вазнда ACA чемпиони Абдул-Азиз Абдулвахабов бразилиялик Хакрэн Диасга қарши октагонга чиқди. Беш раунд тўлиқ давом этган жангда амалдаги чемпион очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди. Диас жанг олдидан рейтингда иккинчи поғонадан жой олганди. 

Оқшомнинг ко-мэйнивент жангида Магомедрасул Хасбулаев ярим енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарини илк бор ҳимоя қилди. У Рамазан Кишевни учинчи раунднинг сўнгги сониясида техник нокаутга учратди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг