UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 19:11Манба: ФИФА президенти тез орада Тошкентга келади 0 18:48Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё ўйинлари чорак финалида жанг қилади 0 18:12Медаллар рейтинги: Осиё ўйинларининг саккизинчи кунидан кейин ҳам ўрнимизни сақлаб турибмиз 0 18:00Осиё ўйинларининг саккизинчи кунини тўртта медаль билан тугатдик: шулардан иккитаси олтин! 0 17:32"Ўзбекистонга қарши ўйинда гол уриб, жамоамни ғалаба сари етакламоқчиман" - Нвадике Уче 0 16:45Ўзбекистон - 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси чемпиони! 0 16:40Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон сўнгги турда Украинани мағлуб этди ва чемпионликни қўлга киритди 0 14:06Нокаутларга бой ўтган UFC Vegas 121 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 12:37Расман! Маҳмуд Мурадов янги йил олдидан чемпионлик жанги ўтказади 0 11:42Формула-1. Жорж Расселл — Озарбайжон Гран-приси ғолиби! 0 09:55Элдор Шомуродов Эронни ютиш сири ҳақида гапирди 0 01:04Mangu 5: Фурқатбек Ёқубов иштирокидаги чемпионлик жанги муддатидан аввал ниҳоясига етди 0 00:40Муҳиддин Мамажонов Тошкентда Магомед Салиевга қарши жанг қилди 0 22:28Бобур Тагиев "Mangu 5" турнирида ғалаба қозонди 0

12 авг 10:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

ACA Лигаси бутун ММА тарихида илк бор "аноним жанг" ўтказиши мумкин

ACA лигаси президенти Магомед Бибулатов ташкилот жаҳон ММА тарихида профессионал спортдаги биринчи "аноним жанг"ни ўтказиши мумкинлигини маълум қилди.

Бибулатовнинг сўзларига кўра, мазкур формат мисли кўрилмаган даражадаги махфийликни назарда тутади: жангчилар октагонга чиққунга қадар уларнинг исмларини ҳеч ким билмайди.

"Лигамизнинг икки медиа юлдузи ўртасида шундай деб аталадиган "аноним жанг" ўтказиш ғояси пайдо бўлди. Жаҳон бокс ёки ММА амалиётида бундай ҳолат ҳали кузатилмаган. Олдиндан ҳеч қандай эълонлар, матбуотда ишоралар ёки ижтимоий тармоқларда спойлерлар бўлмайди. Қизиқарли сир фақат аренада, жанг бошланишидан олдин иштирокчиларни ринг анонсери Александр Загорский эълон қилган пайтдагина очилади. Формат нуқтаи назаридан бу жаҳон миқёсидаги эксклюзив бўлади", — дея Бибулатовнинг сўзларини келтиради ACA матбуот хизмати.

Лига раҳбари таъкидлашича, ҳозирча ташкилот раҳбарияти мухлисларнинг бундай тажрибага қизиқишини баҳоламоқчи. Агар жамоатчилик томонидан ижобий муносабат билдирилса, ACA турнирларидан бирида ушбу форматни амалга ошириш имкониятларини ишлаб чиқишни бошлайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг