UZ

Сўнгги янгиликлар

18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0

11 янв 09:28
Янгиликлар

Теннис

Adelaide International. Биринчи ракеткамиз саралашнинг финалида кортга чиқди

Австралиянинг Аделаида шаҳрида теннис бўйича $1,206,446 мукофот жамғармасига эга WTA 500 тоифасига кирувчи нуфузли турнирнинг саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Унда мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова ҳам ўз омадини синаб кўрди. Россиядан маҳаллийлаштирилган теннисчимиз саралашнинг 1/2 финалида 11-рақам остида таснифланган хитойлик Чжан Шуайни 7/5, 5/7, 6/4 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.   

Афсуски, вакиламиз асосий тўрга йўлланма берган саралашнинг финал учрашувида руминиялик 35 яшар Сорана Кирстяга имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини якунлади. Бироз аввал якунига етган ва бир дақиқаси кам икки соат давом этган баҳсда тажриба ўз сўзини айтди - 7/6 (5), 6/3. 

Таққослаш учун, Камилла Раҳимова айни пайтда WTA рейтингида 91, Чжан Шуай 79, Сорана Кирстя 41-ўринни эгаллаб турибди. Соранага қарши кечган учрашувда Раҳимова 1, Кирстя 6 та эйс зарбани амалга оширди. Қўшхатолар ҳамюртимизда анчагина кўп бўлди - 7 га 2. Бу теннисчиларнинг ўзаро иккинчи учрашуви эди. Тўрт йил аввал Истанбул турниридаги илк тўқнашувда ҳам Сорана зафар қучганди. Камилла Аделаида саралашидаги иштирокидан 8 501 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули ишлаб олди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг