UZ

Сўнгги янгиликлар

15:30Жавоҳир Умматалиев яна Дюбуа билан бир кардда жанг қилади. Сана ва манзил аниқ 0 14:54EЧЛнинг асосий даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Амалдаги чемпион ТОП-3 да эмас! 0 14:27"Буни қилманг!". Соболенко Раҳимова билан баҳсдан кейин мухлисларни наша чекишни тўхтатишга чақирди 0 14:10Асадхўжа Мўйдинхўжаев навбатдаги жангини ҳам Британияда ўтказади. Жанг санаси маълум (ПОСТЕР) 0 13:35Имавов Шон Стриклендга қарши чемпионлик жангини тасдиқлади 0 13:04"Манчестер Сити"нинг август ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди 0 12:32Дана Уайт Царукян - Руффи жанги мақоми ҳақида: "Арман жуда кўп гапириб юборяпти" 0 12:0117 ёшли учинчи ракеткамиз Куршумлия-Баня турнирида 1/2 финалга чиқди 0 11:32Алжамайн Стерлинг Нурмагомедовнинг мағлубиятида UFC`ни айблади 0 10:53Sofascore. Шомуродов энг зўри. Файзуллаев эса... 0 10:24Хамзат Чимаев Ислам Махачевнинг жангига баҳо берди 0 09:55Арина Соболенко: "Камилла — ҳақиқий жангчи!" 0 09:26Нурсултон Рўзибоев Яратганга илтижо қилди + ФОТО 0 08:57Моуринью "Реал"нинг мавсумдаги илк мағлубиятига изоҳ берди 0 08:28Топурия мағлубиятидан уч ой ўтиб, ниҳоят сукунатни бузди 0

18 окт 14:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Афғонистонлик ММАчига ўқ узилди ва пичоқланди. У эртага жанг қилиши лозим эди

Афғонистонлик Аҳмад Вали Хотак ММА оламида ўзига яраша ном чиқарган.

У Россиянинг ACB ва Fight Nights промоушенлари томонидан ташкил қилинадиган жангларда иштирок этади. Аҳмад 8 та жангда иштирок этиб, уларнинг 7 тасида ғалаба қозонган. 1 тагина баҳсда имкониятни бой бериб қўйган.

У эртага Москвада россиялик Максим Шекинга қарши жанг қилиши керак эди. Сўнгги 5 ой ичида у Виржиньяда машғулотлар олиб борди. Ўтган ҳафта эса Қобулга қайтиб, ўша ердан Москвага жўнаб кетмоқчи эди. Аммо, жангга бир неча кун қолганда унга ҳужум қилишди.

Соат тахминан 23:00 лар орасида уйга қайтаётган Хотакнинг йўлини беш киши тўсади. Аввалига унинг машинасига қарата ўқ узишади. Кейин эса уни машина салонидан чиқариб, бошига ва қорнига пичок билан зарба беришди. Шундан сўнг зўравонлар воқеа жойидан яширинишади.

Қонга беланган Хотакни қариндошлари машинаси олдидан топиб оладилар. Шу ондаёқ тез ёрдам чақирилади. Ҳозир унинг ҳолати яхшиланган.

"Афғонистон мен билан фаҳрланиши учун қайтаман. Яна жанг қиламан ва ўз ватани учун сўнгги қони тўкилгунга қадар курашиш қандай бўлишини кўрсатиб қўяман", - деди Аҳмад.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
18 окт 14:41:52
Jasur
шу бола тошкентгаям кеганди адашмасам
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг