UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0 08:34А Серия. "Интер" 4 та гол уриб ҳам ғалаба қозона олмади 0 08:03Гукеш: "Бирор нарсани ҳимоя қилиш учун келганим йўқ!" 0 07:32Жавоҳир Синдаров: "Менда имконият бор!" 0 07:01Диллиан Деонтейга қарши жанг қилишга тайёр. Бу таклиф Жалоловга берилганди 0 19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0

24 окт 07:01
Янгиликлар

Қиличбозлик

Алишер Усмоновни коррупцияга йўл қўйиб берганликда айблашди. Бунга жавоб қандай бўлди?

Теглар :  Алишер Усмонов
Россиялик тадбиркор, 2008 йилдан то шу кунгача Халқаро қиличбозлик федерациясига раислик қилиб келаётган Алишер Усмонов германиялик журналистни судга бериш билан таҳдид қилди.

Усмонов Кёльн (Германия) прокуратурасига журналист Зеппелтни жиноий жавобгарликка тортиш талаби билан мурожаат қилди.

Август ойида Sportshau нашри германиялик собиқ рефери Маркус Шульц Халқаро қиличбозлик федерациясини коррупцияда айблагани ҳақида мақола чоп этди.

У хусусан, кўрсатилган спортчи фойдасига ҳакамлик қилиши учун 5 минг евро ҳамда Олимпия ўйинларида ҳакамлар жамоасига қўшилишини ваъда қилишганини таъкидлади.

ARD телеканали ҳам FIE'да Усмонов даврида мавжуд бўлган ҳакамларнинг порахўрлик тизими ҳақидаги даъволарни тарқатди.

Алишер Усмоновнинг адвокати Йоахим Штайнхофель эса бу айбловларга қуйидагича муносабат билдирди:

"Жаноб Зеппельт ва ARD‑Sportshau журналистика стандартлари ва матбуот кодексини бузган. Қонунда бундай қабиҳ, ғаразли гаплар учун жавобгарлик белгиланган. Зеппельт жаноб Усмоновнинг обрўсига путур етказмоқчи эди. Аммо унинг ҳеч қандай фактлари йўқ. Бу журналистика эмас, бу шармандалик".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг