30 июн 20:10
Янгиликлар
Теннис
Андрей Рублёв Галле бош соврини учун кортга чиқади
Германиянинг Галле шаҳрида ўтказилаётган майса қопламали ATP турнирида финалчилар аниқланди.
Дунёнинг еттинчи ракеткаси Андрей Рублёв мусобақанинг ярим финалида ATP рейтингида 23-поғонада бораётган испаниялик Роберто Баутиста-Агутни 6/3, 6/4 ҳисобларида мағлубиятга учратди.
Россиялик теннисчи ўзаро учрашувларда олдинга чиқиб олди - 5:4. Рублёв 101 дақиқа давом этган баҳсда 12, Баутиста-Агут эса 3 та эйс зарбани амалга оширган. Унинг бош соврин учун кечадиган финал учрашувидаги рақиби қозоғистонлик Александр Бублик бўлади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар